Ҳожи Муин. Энг қулай иш (1925)

Дунёда энг қулай ва осон иш нима, деб сўрағон кишига «тиётручилик» деб жавоб берсак, алҳақ ўроқдек тўғри жавоб берган бўламиз. Воқеан, агар тиётручилик бир қулт сув ичишдек осон бўлмасайди, бу кунларда шаҳримизнинг ҳар бир гадой топмас кўчасида ҳафтада уч қатла давоми…

Ҳожи Муин. Букун бой, эртаси гадой (1925)

Бу сарлавҳамиз зоҳирда жуда таажжублик кўрунса ҳам, лекин ҳақиқати ҳолни билиб олғондан кейин қизиқишға унча ўрун қолмайдур. Агар сиз бир кунлик, бир соатлик бойбаччаларни кўрмакчи бўлсангиз, у ёққа-бу ёққа қарамай тўп-тўғри Тупроққўрғонға чиқингиз. Бунда суннати Худони томоша қиларсиз. Тупроққўрғон чорбоғида давоми…

Ҳожи Муин. Бизда соғлиқни қақшатиш ишлари (1925)

Шаҳримизда соғлиқни қақшатиш ишлари, Худоға шукр, бу йил жуда тартибга қўйила бошланди. Ҳифзи сиҳҳат бўлумининг «бепарво фалак»лигидан халқимиз жуда мамнун ва сарафроздир.Бу йил эски шаҳардаги гузар ҳовузлари микруб булоғиға айланиб қолди. Ҳатто, бу ҳовузларнинг биридан чўчқа чиққонлиғини ҳам газетада ўқидиқ. давоми…

Ҳожи Муин. Эзилган деҳқонға (1925)

Юзи сарғайғон, бели букулган деҳқон! Кўтар бошингни, оч кўзингни! Устингдаги олиқ-солиқ юкингдан қирқ фоизи камайтирилди.Ўзгаришнинг алғов-далғов чоғларида бошингдаги давлат қуши учди, сени қашшоқлиқ деви қучди. Нон деб кесакни единг, от деб эшакка миндинг. Ҳўкузинг кетди, озуғинг битди. Молинг таланди, қозонинг давоми…

Ҳожи Муин. Буюк устозимиз Беҳбудий афанди (1920)

Бутун ислом дунёси, бохусус, жаҳолат қоронғулиғинда қолғон Туркистон ўлкаси муршид ва раҳбарларға ниҳоят даражада муҳтож бўлдиғи бир замонда Туркистон халқиға меҳрибон ота ва устоз манзалласинда бўлғон муҳтарам муҳарриримиз муфти Маҳмудхўжа Беҳбудий ҳазратларининг табиий ажали билан эмас, балки золим, таассуб ва давоми…

Ҳожи Муин. Маҳмудхўжа Беҳбудий (1874-1919) (1923)

Маориф ва маданият жиҳатдан кейинда қолғон ҳар бир миллатнинг бир кун «интибоҳ даври»ға етиши табиийдур. Янгигина уйғона бошлағон миллатларнинг уйғониш даври қизиқ воқеалик бўлғонидек, ул даврнинг йўлбошчилари ҳам ибратлик можароға молик бўладурлар. Бизнинг Туркистонда уйғониш даври 1901нчи йилдан бошланадур. Биз давоми…

Ҳожи Муин. Маҳмудхўжа Беҳбудий (1923)

СЎЗ БОШИ Ҳар миллатнинг ўзиға махсус маданияти, адабиёт ва матбуоти, миллий тарих ва тарожими аҳвол китоблари, шоир ва адиблари бўлади. Бир миллатнинг тараққиёти маданияси қайси даражада эканлигини билмак учун унинг адабиёт ва матбуотини бир даража кўздан кечирмак лозимдур. Биз Туркистон давоми…

Карим Баҳриев. Ой бориб, омон қайтмаган болам (1990)

Ўсмир ҳарбий хизматга ўз оёғи билан, соғ-саломат жўнаб, уйга темир тобутда қайтди… Жувонмарг бўлган йигит ота-онасини, бобосини, укаларини ва қорабайир отини яхши кўрарди… Редакцияга мактуб Мен энди нмма қиламан дунёда!! Ўн саккиз йил кўзимнинг қорачиғидай авайлаб катта қилганим, зийрак, ақл-фаросатли давоми…

Ғаффор Ҳотамов. Улар кўзёшларга ишонмайдилар (1990)

Ёмғир тинмай ёғди кун бўйи, Ёмғирли кун каби эзилди дардим. Яйдоқ кўчаларда жим юрган кўйи Сенинг изларингни ахтардим… Ёмғир ҳеч маҳал бунчалар — на кеча, на кундуз тинмасдан ёғмаган, ҳеч маҳал инсон дарди бунчалар эзилиши мумкин эканлигига шоҳид бўлмаганман. Боғ давоми…

Қўчқор Норқобилов. Нигоҳлардаги алам (1989)

Марҳум қуролдошларимни хотирлаб Ҳарбий хизматдан қайтганимга бир йилдан ошди. Ўша жанглар ҳақидаги хотираларимни қоғозга туширяпман. Аммо, очиғини айтганда, бу иш жуда оғир кечяпти. На кундузи, на кечаси ҳаловатим бор. Мени мудом изтиробли бир савол қаттиқ сиқувга олади. Бу саволдан қалбим давоми…