Абулқосим Мамарасулов. Исматнинг қисмати (ҳикоя)

Трестдан хафа бўлиб чиқди у: «…шунақа, Исматвой, – дейишди, – интизом қаттиқ бизда, – эрталаб соат саккиздан кеч соат…» Тағин маоши саксон сўм эмиш. Бор-йўғи саксон сўм, а? Институтни битирган бўлса-ку, кейинроқ каттароқ бир ишга кўтарилиш мумкин эди. Ўрта махсус давоми…

Абулқосим Мамарасулов. Ҳашарчилар (ҳикоя)

Мамат молхонасининг томига лой қорди. Яхшилаб суваб қўймаса бўлмайди. Томнинг соғ жойи қолмаган. Сал ёмғир шивалагудай бўлди деганча, икки кеча-кундуз томчи томиб ётади. Бир йўлини қилиб, ёзга чиқиб олишди. У бўлди-бу бўлди, қарашса, куз ҳам келиб қоляпти. Хотини қўймади. Ҳар давоми…

Абулқосим Мамарасулов. Сомончилар (ҳикоя)

Ўзлари шу ҳолга тушиб кўрганларида билишарди. Ўтириб олиб, ҳар нарсани гапираверишади. Дўстлик борми уларда? Ё ўтказиб қўйишганми? Ё унинг оғзига хўжайинми? Керак бўлса ўзига ўзи бек, хоҳлаганини қилади, ўйлаганини гапиради. Ҳеч кимдан тил қисиқлик жойи йўқ. Аслида айтиш керак эди. давоми…

Абулқосим Мамарасулов. Йўловчи (ҳикоя)

Бу дунёда мен бир йўловчи… Ҳаёт гўзал! Яшаш яхши! Яхши яшаш яна ҳам яхши! Озодликда нафас олишнинг гашти қанчалар лаззатли,а! Наҳотки у энди доим озод? Наҳотки энди уни ҳар қадамда пойлаб юришмайди? Наҳотки эрки ўз қўлида? Одамнинг ишонгиси келмайди. Бу давоми…

Абулқосим Мамарасулов. Биринчи қор (ҳикоя)

Ҳабиб одатига кўра эрта турди. Деразанинг табақаларини очганда палатага гупиллаб қор ҳиди урилди. Қор ёғяпти! – Биринчи қор! Оппоқ… У ҳар куни тонгда югуради. Чиниқиш керак. Ҳабиб спорт кийимини кийиб, ташқарига отилди. Ҳовлига чиқаверишда мудраб ўтирган қоровул чол унга ҳайрон давоми…

Абулқосим Мамарасулов. Ҳаётнинг бир лаҳзаси (ҳикоя)

Охун бу тўғрида аввал ҳам ўйлаган, бир-икки марта бормоқчи ҳам бўлган, аммо юраги дов бермаганди. У бева ҳақида ҳар хил гаплар юрарди. Назокатни айтяпти. У илгари шаҳарда яшарди. Қишлоқда онаси бор. Назокат ҳар ҳафта онасиникига келиб турарди. Ҳар сафар ҳар давоми…

Абулқосим Мамарасулов. Телба муҳаббат (ҳикоя)

Мен сенга қўшилиб йиғлай олмасман, Фақат бош эгаман қайғунгга сўзсиз. Мен сенга талпиниб асло толмасман, Мен сени севаман, йиғлаётган қиз. Йўлдош ЭШБЕК Ўша куни Ҳалима шифохонадаги узун курсиларда дугоналари билан қалдирғочлардай тизилишиб ўтиришганди. Мурод бир тўда йигитлар билан аллақаёқдан келаверди. давоми…

Абулқосим Мамарасулов. «Бахитли савет аялининг арзаси» (ҳикоя)

Қаршигул қаламининг учини тишлаб турди, ўйланди. Ниҳоят ёзишга қарор қилди. Эри Худойберди билан ажрашиб ажрашолмайди, ярашиб ярашолмайди. Тўрт боласи билан саккиз ойдан бери отасиникида сиғинди бўлиб ўтирипти. Кеча райижроқўмга борган эди. Қабул қилган одам яхши гаплашди. Яхши одам экан. Худойберди давоми…

Абулқосим Мамарасулов. Яхши ва ёмон одамлар (ҳикоя)

“Танлаб-танлаб тозисига йўлиқипти, деганлари шу!” – Бувихол опа алам билан кўзларини чирт юмиб, бошини орқага ташлади. Шунда ҳам кўзларидан уч-тўрт томчи ёш томчилари сизиб чиқди. “09”нинг яап ғилдираги қаергадир урилиб, силкинди. – Шу йўллар ҳам сира соз бўлмади-бўлмади-да, – деди давоми…

Абулқосим Мамарасулов. Ойша холанинг “куёв”и (ҳикоя)

Ойша хола яхши аёл-да. Одамнинг дили-жони. Неча маралаб Абдураззоқнинг ҳожатини чиқарган, раҳматини эшитган. Ўғлини уйлантираётганда у бормаган дўкон, эланмаган сотувчи қолмади. Йўқ дейишди. Ўзиям келин томон номи бору ўзи йўқ буюмларни айттирган экан, анча-мунча овора бўлишди. Бечора ўзини ўтга урди, давоми…