Наби Жалолиддин. Ота (ҳикоя)

Ҳов наридаги кўприк устида қий— чув қилиб ўйнаётган болаларнинг овози хаёлини бўлди. Дарё узра йўл солган бу кўприк унинг болалик пайтларида ҳали қурилмаганди, одамлару от— уловлар кечувдан ўтишарди. Йилларнинг шитоблигини қарангки, қирқ йилнинг нари— берисида қурилган мана шу кўприк ҳам давоми…

Наби Жалолиддин. Худобехабар (ҳикоя)

Мени само тушунгайдир,Сен, эй инсон, тушунмайсан.Муҳаммад Юсуф -Ҳа, Худо йўқ! -деб юборди у қўққисдан овоз чиқариб.Сўнг қулоғига бир сукунат урилди. Ҳалигина ҳаммаёқни «висир-висир»га ўхшаш енгил шовқин қамраб турганиди-ку. Айтгандай, синфхонадайди-а. Кўз олдидаги хира парда кўтарилиб, рўпарасида ўн беш чоғли бола давоми…

Наби Жалолиддин. Ватан (ҳикоя)

«Эй-й!..» деди-да, кичкинагина хитойи телевизорининг симини электрдан узиб, беозор зарда билан ташқарига йўналди: «Ватанди куни сенларга қомай ўлсин, дардингга урайлар!..» Остонадан ҳатлаб, мева-чеваю экинларга тўла ҳовлисига беихтиёр тикилиб, туриб қолди. Сербарг мевали дарахтлар жимирлаб, ялтирайди – бу офтобнинг тафти баландлигидан давоми…

Наби Жалолиддин. Мустақиллик (ҳикоя)

Султон бува оламдан ўтди.Қишлоқнинг устунларидан эди. Чопонининг яғрини қуёшда оқшайганди. У ўтирган жойдан ўтган уловлар тўхташга, уловдорлар эса ерга тушишга мажбур бўлардилар. қоянинг салобату сояси бор эди чолда. Бир умр далада табелчи, бригадир, ҳосилот бўлиб ишлаганди, ер тилини биларди.Бетоб эди, давоми…

Наби Жалолиддин. Юрак (ҳикоя)

Уйғонди. Шифти пастак (унга шундай туюлди), деворлари оппоқ (аслида ҳозир хира оқиш) хона кўзларига кирди. Қизиқ, ўйлади у, тонг отдими ўзи? Нега тонгни сезмаяпти? Қуёш қани? Осмон қани? Устидаги чойшабни суриб ташлади. Ҳаво ҳам ғалати. Остидаги билқиллама жой энди танасига давоми…

Наби Жалолиддин. Вокзал (ҳикоя)

-Эҳтиёт бўлинг, биринчи йўлдан «Нукус-Тошкент» поезди кириб келмоқда!У чўчиб  уйғонди ва кўзларини хиёл очди. Нигоҳига энг аввало урилган нарса шу бўлди: олдинги қаторда бозорчи хотинлар кўтариб юрадиган катта-катта иккита юк сумкасига бошини қўйиб, ёнбошлаганча ўтирган одамнинг, аслида унга кўринмаган, (ёнбош давоми…

Ҳожиакбар Шайхов. Мутамах (ҳикоя)

Мириқиб хуррак отаётган генерал Нажот Оллоёр ўнг томонидаги ялтироқ жавончага қўйилган қирмизи телефоннинг асабий жирингидан уйғониб кетди. Деразадан оппоқ тонг мўралай бошлаган, хонага субҳидамнинг кумуш ёғдулари бамисоли шаффоф шалоладай оқиб кираётган эди. Генерал афтини тириштириб, ўлганининг кунидан дастакни қулоғига тутди-да, давоми…

Шодиқул Ҳамро. Ҳовлидаги дарахт (ҳикоя)

Ҳовлимиздан оқиб ўтадиган ариқ лабидаги бу дарахт қишлоғимизда ягона ҳисобланарди. Дарахтнинг бўйи уйимиз томи билан тенг эди. У энига унча тарвақайлаб кетмаган, худди буталгандай қадди тик, танаси ва шохлари эса раҳматли бобомнинг ҳассасидай сипсиллиқ эди. Дарахтнинг кишини ҳайратга соладиган бир давоми…

Собир Ўнар. Бир ўларман чавандоз (ҳикоя)

Эй жўралар-эй, эй ёронларим-эй, бир гапнинг гали келди, гапнинг гали келдима ўзи, айтинглар. Биродарим ҳақида айтиб берайин, бировингиз биласиз уни, бировингиз билмайсиз. Билмаганингизга қизиқ, билмаганларга айтайин — бош гурунг бўлмасам қайтайин. Узим орқаси ер искамас жайдари табилчи бўлсам, хулласи, — давоми…

Шойим Бўтаев. Қора туман (ҳикоя)

Субҳи козибда қўналға-мултажоларини тарк этиб бемаврид маскан-туманли тоғ сари йўл олишган беш нафар отлиқ — гуруҳнинг бошида қовогидан қор ёғиб Холбўта борарди. Яланг товони билан ахлат босиб олгандек бениҳоя тирриқланган, ичига чироқ ёқса ёримасди. Бунинг боиси, яқингинада лак-лак шердил йигитлари давоми…