Эркин Усмон. Тхарад (ҳикоя)

«Ана шу йўл ёқалаб бораверсанг, бир дарахтга дуч келасан. Ёдингда тут, у оддий дарахт эмас»«Ўзбек халқ эртаклари»дан. Намозшомга яқин ҳаво айниди.Кўк юзини яғир, увада булутлар қоплаб, кучли шамол турди. Дов-дарахтлар титраб-қақшаб, йўлкалар майда-чуйда шох-шаббалару баргу хазонларга тўлди. Қаердадир, ёпилмай қолган давоми…

Алишер Ибодинов. Бир томчи ёш (ҳикоя)

— Ҳамманинг келини абитта ўтири-иб кашта тикса, меники китобга термилади! «Олима-да!» — Қудаси Қурбон кампирнинг маъракада катта-кичикка эшиттириб ва атайин унга тегизиб шангиллаши Собира холага оғир ботди. Атрофида ўтирган бир-икки кампир лабини қимтиди. Қўшниси Пайзи отин унинг тиззасига қўлини босиб: давоми…

Орзиқул Эргаш. Дала ўртасидаги дарахт (ҳикоя)

Тўртовлон Кўксой бўйидаги шийпонда, улкан чорпояда давра қурганмиз.Тагимизда чўғдай кўрпачалар, биқинимизда пар ёстиқлар. Шийпон атрофи сув сепилган, ёғ тушса ялагундай топ-тоза, саришта. Гулрайҳонлар ҳиди ҳов этакдаги шамшодлар остидан кўтарилиб ҳавога сингиётган кабобнинг хуш бўйига аралашиб димоққа урилади. Ўша шамшодлар тагида давоми…

Жумақул Қурбонов. Қоракўз (ҳикоя)

Чўлдаги хўжаликка юк олиб борган Анвар тушдан сўнг шаҳарга қайтиш учун катта йўлга чиқди. Эрталабданоқ гоҳ тиниб, гоҳ тўхтаб ёғаётган куз ёмғири анча кучайган, ҳали-бери тинадиганга ҳам ўхшамасди.Анвар ҳаво айниган шундай кезлари ўзи ёқтирган қўшиқни хиргойи қилиб, бир маромда юришга давоми…

Хайриддин Султонов. Дунёнинг сири (ҳикоя)

— Шунақа… Ер юзида тўрт миллиард одамга етган ҳаво менга етмайди… Бу гапни у ҳазиллашиб айтди. Аммо Қундуз унинг сўз оҳангидаги пинҳоний надоматни илғади… Зах ва бўёқ ҳиди анқиб турган каталакдек қироатхона совуқ эди. Йигит юпунгина плашга ўраниб креслога чўккан, давоми…

Ашурали Жўраев. Ғусса (ҳикоя)

Беш ойдирки, Роҳила каллаи саҳарлаб туради. Аввал кўрган узуқ-юлуқ тушини эсламоқчи бўлади. Лекин эслолмайди. Сўнг тўзғиган, ок толалари кун сайин кўпайиб бораётган сочларини тузатади. Кейин ёнгинасида пишиллаб ухлаб ётган, юзлари кир-чир болаларига термуладию юраги эзилиб кетади. Чуқур хўрсиниб, эрталабки нонуштага давоми…

Жўра Фозил. Боғ (ҳикоя)

Атрофи баланд пахса девор билан ўралган колхоз боғи шунчалар гўзал ва сирли эдики, бу сўлим гўша билан боғлиқ воқеалар болалигимнинг энг ёрқин хотираси бўлиб ҳамон тушларимга киради.Боғ қанчалик ғаройиб бўлса, асли исми Фармон бобо, лекин негадир ҳамма Амаки деб атайдиган давоми…

Ғози Раҳмон. Дунё асбоби (ҳикоя)

Агар киши Исо каби юкини кўчага олиб чиққанда ҳам, игна унинг йўлини тўсиши мумкин. Зеро игна дунё  асбобидир.Жалолиддин РУМИЙ Бу мангу обод маскан Ҳисор тоғларидаги Ҳазрати Султон, Хўжа пирпироқ чўққиларининг этагида, улар бағрида эримай ётадиган, яхмалак ёпунчуғи сариқ саратон офтобидагина давоми…

Ғози Раҳмон. Гулгуна (ҳикоя)

Ақал бир мушукка бўлсанг меҳрибон,Демак саломатдир сендаги имон.Хисрав Деҳлавий. Ойша кампир болалигини яхши эслайди. Ҳов анови Шовуз тоғ этагидаги барлосларнинг Ёна юрти – Саркентида яшарди. Тошдан орасига лой қўйиб, панжакаш қилиб сувалган пастмаккина, арча балорли уйлар, шундоққина уйлар ёнида улардан-да давоми…

Ғози Раҳмон. Оқибат сўқмоғида (ҳикоя)

Оға-инининг моли бошқа, жони бир.Бурунги нақлдан. Бугун Нортой духтирдан ноумид қайтиб келиб, уйида оғир ётган акасини кўргани бориб, дарвозадан кирар-кирмас Қорақиз янганинг кимгадир, балки энасига шанғиллаб гапириб ётганини эшитди. Эшитдию ичкарига кирарини ҳам, кирмасини ҳам билмай қолди. Чунки нолаю афғон давоми…