Етти хазина

Халқимизнинг маънавий ва маданий мероси шундай бой уммонки, унга қанча чуқур шўнғиганинг сайин янада ноёб жавоҳирларга дуч келаверасан. Буюк бобокалонларимиз дунё тамаддунига нафақат ўзининг илмий салоҳияти билан, балки юксак инсоний одоб-ахлоқи, маданияти билан ҳам катта ҳисса қўшганлар.

Аҳмадий (XV аср)

Аҳмадий XV аср ўзбек шоирларидан бўлиб, унинг ҳаёти ва ижодий фаолияти ҳақидаги маълумотга ҳозирча эга эмасмиз. Шоир Аҳмадийнинг «Созлар мунозараси» деб атаганимиз биргина асарини биламиз, холос. Бу асарнинг XVI аср бошларида кўчирилган ягона бир нусхаси Британия музейида сақланади. Тўпламга киритилган давоми…

Яқиний (XV аср)

Яқиний (15-асрнинг 1-ярми) — шоир. Навоийнинг «Мажолис ун-нафоис» асарида қисқа маълумот берилган. Яқинийнинг бизгача фақат «Ўқ ва Ёй» мунозарасигина сақланиб қолган. Бу асар Юсуф Амирий, Аҳмадий анъаналарининг давоми сифатида майдонга келган. Яқиний отиш мусобақаси майдонига кирган отлиқ йигитнинг қўлидаги ўқ давоми…

Сайид Аҳмад (XIV-XV аср)

Сайид Аҳмад, Саидий (14-асрнинг охири — Ҳирот — 15-асрнинг 1-ярми) — шоир. Темурий шаҳзодалардан Мироншоҳнинг ўғли, давлат идора ишларида қатнашмаган. Туркий ва форсийда шеърлар ёзиб, девон тартиб берган ҳамда нома жанрида «Таашшуқнома» («Ошиклар мактублари», Навоий таъбирича, «Латофатнома») достонини яратган (1435—36). давоми…

Хўжандий (XIV-XV аср)

Хўжандий (14-асрнинг 2-ярми Хўжанд — 15-аср бошлари) — шоир, дунёвий адабиёт вакилларидан бири. Хўжандий ҳақида биографик маълумотлар сақланмаган. Бизгача унинг «Латофатнома» асари етиб келган. Асар Хоразмийнинг «Муҳаббатнома»сига назира тарзида ёзилган. Достон ўнта нома (мактуба)дан иборат. Асарда севги тараннум этилиб, висол давоми…

Қутб Хоразмий (XIV аср)

Қутб Хоразмий (14-аср, Хоразм – ?) — шоир, таржимон. Ҳаёти ва ижоди ҳақида маълумот берувчи ягона манба унинг «Хусрав ва Ширин» достонидир. Қутб Хоразмийнинг ижодий камолот йиллари Хоразмнинг Олтин Ўрда давлатига қарам бўлган даврига тўғри келади. Достонини Сиғноқ шаҳрида ёзган давоми…

Ўктам Мирзаёр. Куёв (ҳикоя)

Зафархўжаев домла тилидан илинди. Ўзимизга ўхшаган-да. Хотини Флорахоним билан суҳбатлашиб ўтириб, бир-икки шогирдини мақтаб қолди:– Бунақа шогирдлар ҳеч кимда бўлмаган, улар ишимнинг давомчилари, шу пайтгача ўттиз нафар шогирд тарбияладим, аммо булар бошқача-миллатимиз бойлиги! Ҳар бири икки, уч хорижий тилни билади. давоми…

Ўктам Мирзаёр. Совға (ҳикоя)

1 Икки букланган лўлаболишга ёнбошлаган кўйи бир лаҳза хаёлга  берилган Бардамқулнинг маънисиз нигоҳи хотинининг шарбати сўрилган ҳусайнидек буришган бармоқларига тушиб, тўхтаб қолди. Ҳар икки куннинг бирида болаларнинг кирини  чангаллайвериб оқем бўлган бармоқлар пиёлани қимтинибгина тутиб турарди.“Ўл-а, хотинни абгор қипсан-ку” деган давоми…

Ўктам Мирзаёр. Тупроқ ҳиди (ҳикоя)

— Истам, ҳо, Истам,— деган овоз эшитилди.Қорнини ерга бериб китоб ўқиётган Истам “Оббо, яна ким келди”, дегандек, бошини бир зум кўтариб, овоз келган томонга қулоқ солиб турди.— Истамбой!Отасининг хириллаган овози. Дик этиб ўрнидан турди. Қўлидаги китобини ўнгири сал осилган эшик давоми…

Ўктам Мирзаёр. Амакимнинг касали (ҳажвия)

Қўл телефони чиқдию, балога қолдик. Кетма-кет жиринглагани жиринглаган. Ана, яна бошлади. Ия, амаким қўнғироқ қилаяпти-ку?!Телефонни шартта қулоққа тутдим.– Ўзингмисан? – деди амаким, – тез етиб кел.– Қаерга? – сўрадим ҳовлиқиб.– Автовокзалдаман. Тез кел, аҳвол чатоқ.“Нима бўлди, нима қўйди”, деб сўрашга давоми…