Сико Кагами (1665-1731)

* * * О заранг япроқлари! Қанотларин куйдирасиз Учар қушларнинг. * * * Ҳавасим келади нақадар сенга! Яшнагайсан нақадар баркамол, гўзал Ва ерга тўкилгайсан, заранг япроғи! Русчадан Турсун Али таржималари

Осима Рёта (1718-1787)

* * * Ой чарақлар куз осмонида. О, кошкийди қайтиб туғилсам Тоғдаги қайин бўлиб! * * * Жимгина ўтиришар Меҳмонлар ҳам, мезбон ҳам Оппоқ хризантема олдида. Хуршид Даврон таржимаси

Такаи Кито (1741-1789)

* * * Қайиқнинг бир четида варақлари Тош билан бостирилган китоб – Баҳор шамоллари эсар… * * * Борарканман булутлар аро, Тўсатдан тоғ сўқмоғи узра Гуллаб турган олчани кўрдим! Хуршид Даврон таржимаси

Жуманиёз Ўтаниёзов

ТУРКИСТОН ТЎЛҒОВИ Қора тоғдан оқ булоқ, Тошни ювиб оққан ер. Ойдин кўллар ярқираб Кўзни тортиб ётган ер. Кўчиб келган халқимга Арвонадай ийган ер. Чикдикми деб ёруғга, Ўз юртиндай суйган ер. «Ёв ёқадан олганда, Ит этакдан олган ер…» Ош оғизга борганда, давоми…

Миннайхон Жуманазарова

Ватан Дарёю денгизинг, кўлингни ёздим, Асқар тоғларингни, чўлингни ёздим, Учи-охири йўқ ерингни ёздим, Илҳом булоғимнинг кўзисан, Ватан! Неча турли қушлар, не жонворларинг, Яшил тўқайларинг, сўлим боғларинг, Нурга чўмилтирар алвон тонгларинг, Меҳрибон онамнинг ўзисан, Ватан! Саҳроларда жоним ҳалак югурдим, Лойқа сувларингда давоми…

Жаҳон малик хотун (ХIV аср)

Оташнафас шоира Жаҳон Малик Хотун (ХIV аср) Шероз ҳокими Абу Исҳоқ Инжунинг акаси Жалолиддин Масъудшоҳнинг ёлғиз фарзанди эди. Отаси жуда бадавлат бўлиб, бутун бойлигини Озарбайжондан Шерозгача бўлган жойларда мадраса, хонақоҳ, работ ва карвонсаройлар қуришга сарфлаган. У ўлдирилгач, шоиртабиат, илму маърифат давоми…

Алиҳасан Ширвонли

Алиҳасан Содиқ ўғли Ширвонли (Əlihəsən Sadiq oğlu Şirvanlı) — шоир, таржимон. ЎЗБЕК ДЎСТИМГА Гулларга бурканар чўллар ҳар ёни… Мевали боғларинг билмас ниҳоя. Кийинтирмоқ учун бутун дунёни, Сен эккан пахтанинг ўзи кифоя. Саккокий янгратди шеърий санъатни, Қаламидан учди ўтли ғазаллар. Лутфий давоми…