Муяссар Тиловова. Тўғон (ҳикоя)
Икки кундан бери шивалаб турган ёмғир тун яримга борганда жалага айланди. Момақалдироқ осмон гумбазини ёриб юборгудай гумбурлар, тез-тез чақнаётган чақмоқ ёруғида қишлоқнинг паст-баланд тепаликларидаги уйлари кўриниб кетади. Сув тарновдан челаклаб тушар, шаррос қуяётган жала томлар тунукасини доира қилиб чалади.– Ёмғир давоми…