Ўрдакларнинг қандай турлари бор?

Ўрдаклар бўйни калтароқ, кичкина ғозга ўхшайдиган оққушлар, ғозлар, гага (Шимолий қутб сувларида яшайдиган ҳимматбаҳо парли ўрдак)лар ва крохаллар каби ўрдаксимонлар оиласига мансуб.

Ўрдакларнинг асосан сувда сузадиган ва шўнғийдиган турлари мавжуд. Аввалгилари танасининг ярмидан кўпини сувга ботириб сузади, аммо шўнғий олмайди. Шу туфайли улар дарё ва кичик кўлларда яшайди ҳамда сув сатҳига яқин нарсаларни ейди. Уларнинг энг номдори кряква бўлиб, у Шимолий ярим қутб кенгликларида сузиб юради. Хонаки ғозларнинг аждоди ҳам айнан кряквалардир. Айни қушлар сузадиган ўрдаклар орасида энг кўп тарқалган.

Шўнғийдиган ўрдаклар овқат қидириб, сув тагига шўнғиб кетади. Уларнинг аксарияти денгизларда яшаб, ўзларига овқат топади. Чуррак ва сивиязлар, шунингдек, кўркам мандарин ўрдаклар ва Каролина ўрдаклари ана шу сирага кирувчи қушлардир.

Шўнғийдиган ўрдаклар турига оддий гага, ҳайдарқуш ва крохаллар ҳам мансуб. Узун, чиройли, ички томонидаги арра тишларига ўхшаш тиши бўлгани учун улар «тишли тумшуқлар» номини олган. Шу боисдан улар силлиқ денгиз балиқларини маҳкам тутиб олади. Уларнинг ҳаммаси тез уча олмайди, фақат шу гуруҳга мансуб бўлган узундумли ўрдак соатига 112 километр масофа босади.

Шўнғийдиган ўрдаклар кенжа оиласининг ҳар бири ўз хусусиятлари билан бир-биридан ажралиб туради. Масалан, Европа ўрдаклари орасида чуррак энг кичиги саналади. Япалоқбурун ўрдак ўзининг катта ва жуда энли тумшуғининг учи эгилиб туриши ва юмшоқлиги ҳамда майда тишлари билан ажралиб туради. Суқсур макиёнининг думи учли ва узундир.

Оддий гага бизга ўзининг кўкрагида ўсган юмшоқ парларини «етказиб туради» ва биз уни гага пари деб атаймиз, бу парлар кийимларга ҳамда тўшакларда таглама хомашё сифатида фойдаланилади.

Мандарин ўрдак Англияга Хитойдан келтирилган эди, у яна ёввойилашиб кетди ва ҳозирги пайтда мамлакатнинг жанубий қисмида яшамоқда.