Тритон нима?

Тритонлар ҳам ерда, ҳам сувда яшайдиган думли ҳайвонлар гуруҳига киради. Ҳам ерда, ҳам сувда яшайдиган ҳайвонлар синфига қурбақа ва чўлбақалари ҳам киради. Ҳам ерда, ҳам сувда яшайдиган ҳайвонлар ҳаётининг бир қисмини қуруқликда, бир қисмини сувда ўтказадилар.

Ҳозир ҳам ерда, ҳам сувда яшайдиганларнинг уч асосий гуруҳи мавжуд: думсизлар (масалан, қурбақалар, чўлбақалари)нинг етилган пайти думи бўлмайди; думлилар (тритонлар ва саламандрлар)нинг думи бўлади; ва оёқсизлар, уларнинг думи бўлади, аммо панжаси бўлмайди.

Одамлар кўпинча, тритонларнинг танаси узунлиги боис уни калтакесакка йўйишади. Бироқ уларни улардан фарқлаш қийин эмас: калтакесаклар тангачалар билан қопланган, тритонлар эса аксинча; калтакесакларнинг тирноғи бор, тритонларники эса йўқ.

Тритонлар совуқни хуш кўради. Уларнинг кўпчилиги мўътадил иқлимли, қиши етарлича совуқ бўлган Шимолий Америка ва Европада яшайди. Тритонлар бу ерларга турли йўсинда мослашганлар. Улар сув ва ғорларда, ҳатто чириган дарахтларда яшайди. Улар ер устида судралиб юради ёки кучсиз панжалари билан имиллаб юради. Тритонлар сувда гавдаси ва узун думини биланглатиб сузади.

Тритонлар ҳам ерда, ҳам сувда яшайдиган думли ҳайвонларнинг энг кичигидир, уларнинг териси қалин ва қуруқ бўлади. Улар Осиёда, Шимолий Америкада, Африка шимолида ва Европада яшайди.

Тритонларнинг Қўшма Штатларда учрайдиган, шарқий ёки қизил холли номи билан машҳур бўлган бир тури ҳаётда уч босқични босиб ўтади. У сувда туғилади. Оч яшил бу итбалиқ икки-уч ойдан сўнг метаморфозани тугатади ва қуруқликда яшашга тайёр бўлади. У қизил-маржон ранг олади, елкасига икки қатор қора ҳошияли қизил хол чиқади. Унинг ўлчами 4-7 сантиметр бўлади.

Икки-уч йилни қуруқликда ўтказган тритон тухум қўйиш учун сувга қайтади. Терисининг ранги яна ўзгариб, оч сариқ-яшил тус олади. Териси силлиқлашиб, юмалоқ думида янги сузгичлар ўсиб чиқади. Мана шу кўринишда тритон ўзининг учинчи марта сувдаги ҳаётини ўтказади.