Узунлиги 52 миллиметр келадиган, Европадаги турдошларидан ҳам энг каттаси бўлган буғуқўнғиздир. Улар бутун Европа эманзорларида ҳаёт кечиради. Личинкалар чириган дарахтлар ва ерда яшаб, ўзига ҳар томонлама қулай уя қуриб олади. Ахир личинкалар олти йил яшаши керак. Барча буғуқўнғизлар осойишта ҳаётнинг мана шу босқичини ўташи лозим. Лекин бу дам олиш дегани эмас.
Мана шу даврда личинкалар аста-секин вояга етиб боради ва ҳаётининг олтинчи йили, одатда июнь ойи охирларида ёруғликка чиқади. Буғуқўнғиз кундуз кунлари майса ёки қалин япроқлар орасида бекиниб ётади, оқшом олдидан кичкина самолёт устингиздан учиб ўтаётгандай ғўнғиллаган овоз чиқариб парвоз қилади. Вояга етган буғуқўнғизнинг умри, одатда, уч ҳафтадан ошмайди.