Камбала нима?

Камбалаларнинг деярли барчаси ноёб таом ҳисобланади. Европа палтуси эса бениҳоя мазали балиқлардан бири. Камбалалар оиласига мансуб балиқларнинг энг йириги оқиш палтусдир. Бу балиқнинг жигари таркибида бой А витамини, шунингдек, Б витаминининг мавжудлиги маълум бўлгач, палтуснинг атай изига тушдилар, айнан уни тутиш учун махсус кемалар қурилди. Овлаб тутиладиган камбалалар орасида Европа қирғоқларида яшайдиган камбала алоҳида ўрин тутади. Бу балиқ ўзига хос ранги, қизил холи билан кескин ажралиб туради.

500 турдан ошиқ камбалаларга катта флетан, оддий палтус, ялпоқ ва қийшиқоғизлар ҳам мансубдир. Уларнинг ҳаммаси блин (қуймоқсимон хамир овқат)га ўхшаш ясси танали бўлиб, чуқурликда ётиши ёки бир ёнбоши билан суза олади, айни чоғда уларнинг ҳар икки кўзи тепада, бошқа ёнбошида ўрнашган бўлади.

Қадим замонларда камбалалар сузмаган ва ёнбош бўлиб ётмаган. Улар мўътадил ҳолатда ҳаракат қилганлар, пировардида улар душманларига оппа-осон ўлжа тушганлар. Қирилиб кетмаслик учун улар суза бошлаганлар ва ёнбошида ётишга ўрганганлар, минг йиллар ўтиб, бугунги қиёфасига эга бўлганлар.

Аммо яна бир муаммо туғилган. Ёнбош бўлиб ётганда, битта кўзи ифлосликда қолиб кетади, оғзи эса овқат ейишига ноўнғай бўлиб қолади. Шу сабабли бу балиқлар пастки кўзини атрофни кўриши учун тескари ағдаришга уринишган. Йиллар ўтиши билан кўз бошининг тепа қисмига чиққан.

Ҳозирги пайтда камбалалар мана шундай босқичдан ўтмайди, деб ўйлаш хато бўлади. Дунёга келгач, у ўз ҳаёти давомида ривожланишнинг ҳамма босқичини ўтайди — унинг кўзи ҳақиқатан ҳам бошининг у томонидан бу томонига ўтиб, охир-оқибатда юқори қисмида ўрнашиб қолади!