Китоб номи: Паҳлавон Муҳаммад (роман)
Муаллиф: Асад Дилмурод
Нашриёт: Шарқ
Йил: 2006
Мавзу: Ўзбек насри
Саҳифа: 432
Ҳажм: 14,7 Mb
Файл: PDF
Манба: Ziyouz.com кутубхонаси
Асад Дилмурод. Паҳлавон Муҳаммад: Роман. – Т.: «Шарқ», 2006, – 432 б.
Ҳурматли муштарийлар!
Қўлингиздаги романда Паҳлавони олам унвони билан шуҳрат қозонган, Амир Алишер Навоий билан Султон Ҳусайн Бойкаронинг қиёматлик дўсти – кўнгил маҳрами бўлган, Алишер Навоий «Ҳолоти Паҳлавон Мухаммад» қасида-рисоласида азҳари минаш-шамс – қуёшдек нур сочувчи зот, шамсул-миллат – миллат қуёши деб таърифлаган Паҳлавон Муҳаммад Абусаид сиймоси, ботиний ва зоҳирий дунёси ўз ифодасини топган. Роман композицияси ва сюжети ўткир психологик кураш ва кескин тўкнашувлар хамда зиддиятлар асосига қурилган. Яъни, фақат кураш эмас, илму хикмат майдонида ҳам кифти ер кўрмаган Паҳлавон Муҳаммад ХV аср Ҳиротига хос мураккаб ижтимоий муҳитда, нур ва зулмат, вафо ва хиёнат ёнма-ён яшаган, тожу тахт учун қонли низолар авжига чиққан шароитда мунтазам ўзини англаш, маънавий ва жисмоний комилликка эришиш учун интилгани, руҳий қийноқлар исканжасида букилмагани, адолат ва ориятга кўксини қалқон қилиб, жўмардлик, ҳалимлик, садоқат ва улуспарварлик рукнларига содиқ қолгани батафсил тасвирланган.