Абдулла Улуғов. Арасту англатган адабиёт

Инсоният тарихидаги машҳур мутафаккирлардан бири Арасту ҳам барча номдор ақл-идрок соҳиблари сингари нафақат фавқулодда ўткир зеҳни, балки ўзининг ташқи кўриниши билан ҳам атрофдагиларнинг эътиборини тортган. Милоддан аввалги 384–322  йилларда яшаб ўтган бу юнон донишманди, манбаларда маълум қилинишича, “калта соқол қўйиб, давоми…

Абдулҳамид Самад. Қанийди… (ҳикоя)

… – Агар ҳаёт бўлганида эди, кафтимда кўтариб юрардим, – кейинги кунларда Сафол одамлар орасига қўшилди дегунча у гапни такрорлайдиган бўлиб қолганди. Шундай дерди-да, маҳзун, ҳорғин, ёшланган кўзларини оёғи тагига тикканча ўзича ғўлдирарди. – Лекин қўлдан кетди… Эҳ, агар у давоми…

Абдумажид Мадраимов. Алишер Навоий ва китобат аҳли

Буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоийнинг бой меросида тасвирий санъат, хусусан китобатга оид фикр-мулоҳазалар мавжуд бўлиб, уларни махсус ўрганиш шоирнинг ўз даври тасвирий санъати, китобат фани тараққиётида тутган ўрнини аниқлашга ёрдам беради. Алишер Навоий тасвирий санъат, китобатга оид махсус рисола давоми…

Нодирабегим Иброҳимова. Ёзувчи (ҳикоя)

Бир марта юрак хуружини енгиб ўтган ёзувчини авайлашарди, аммо у саратоннинг қоқ ўртасида саратондан вафот этди. Ўшанда касалхонада унинг ёнида ҳамширадан бошқа ҳеч ким йўқ эди. Ҳамшира ҳартугул, адибни танир, ҳикояларини ўқиган, шу сабабдан бошқа беморлардан кўра унинг ёнида кўпроқ давоми…

Бертольт Брехт. Оталик бурчи (ҳикоя)

Жаноб Фолькнер бугун ишга бормади. У фарзандларига бор йўғи оддий ота эмас, меҳрибон ва эътиборли ота эканлигини исботлашга интилгандай туюларди. Ҳафсала билан эрта тонгдан болаларини мактабга элтиб қўйди. Дарсларига қатнашиб ўқитувчиларидан уларнинг ўзлаштириш даражасини суриштирди. Мактаб вақти тугагач, яна ўзи давоми…

Жасур Кенгбоев. «Оқсоқол» (ҳикоя)

Тўра буванинг таъзиясига тўпланган издиҳом орасига сал кечикиб қўшилган одамга ҳамма ажабсиниб қаради. – Қаранг, Ҳоди қориннинг боласи келди, – деди ёнимизда кимдир. – Бугинанинг ҳам қорни қаппайиб, оёғи алчанглаб, лаби осилиб, қўли қорнига етмай қолибди-ку, – деди Темир домла. давоми…

“Қора квадрат” муаллифи (Казимир Малевич)

Дунёга машҳур “Қора квадрат” асарининг муаллифи, атоқли рассом Казимир Малевич феномени ўз даврида ҳам, ҳозирда ҳам санъатшунослар орасида қизғин баҳсларга мавзу бўлиб келмоқда. Маълумки, ХХ аср дунёда рангтасвир санъатида янги оқимлар, экспериментал тажрибалар, модернистик қарашлар кенг ривожланган давр саналади. Импрессионизм, давоми…

Фируз Мустафо. Рақс (ҳикоя)

Явер муаллим дарахтга суянганча рақс тушаётганларни кузатарди. Рақс майдончаси ёш-яланг билан лиқ тўлганди. Тўғри, атрофда ёши каттароқлар ҳам оз эмасди. Ҳозиргина улар ҳам ёшлар билан биргаликда рақсга тушдилар. Аммо чолғучилар мусиқа суръатини ўзгартиргач, қувноқ куй янграй бошлади. Оҳанглар жадалроқ ҳаракатни давоми…

Умид Али. Икки қутб (ҳикоя)

Жувон дераза олдида музтаргина турибди. Нигоҳи дераза кўзларига шитир-шитир урилиб, сирпаниб-сирғаниб тушаётган томчиларга қадалган. Алланечук товуш таралади. Юракни ўртаб юборгудек аламли товуш. Гўёки ёмғир фиғон чекаётгандай, нола қилиб йиғлаётгандай. “Бу қандай сир бўлди?” – ёмғир манзарасига қараб жувоннинг юраги ҳаприқади. давоми…

Сомерсет Моэм. Омади чопган мусаввир (ҳикоя)

Чарли Бартл ўз турмуш тарзида гоҳида рўй бериб турадиган оғир вазиятлардан  ҳам  енгилгина, уларни юрагига яқин олмасдан чиқиб кета оларди. Зеро, Парижнинг мусаффо осмони ложувард тусга кириб, сарин шабадаларнинг ифори янги мусаллас ҳидини эслатадиган кунларда Чарлининг Рю Бред кўчасидаги болохонали давоми…