Шеркон Қодирий. “Обид Кетмон”га қайтиб…

Адабиёт тарихидан маълумки, Абдулла Қодирий “Меҳробдан чаён”ни тамомлагач, “Амир Умархоннинг канизи” номли тарихий роман ёзмоқчи бўлган. Аммо 1932 йили 23 апрелда ВКП (б) Марказий Қўмитаси “Адабий-бадиий ташкилотларни қайта тузиш ҳақида” қарор қабул қилади. Шу муносабат билан Ўзбекистон Халқ Комиссарлари Совети давоми…

Қулман Очил. Сени дейман (ҳикоя)

У кафенинг гавжум эшиги томон маҳзун назар ташлади  ва ногаҳон юраги, йўқ, бутун вужуди музлаб қолгандай бўлди: ял-ял ёниб бир жувон кириб келарди! Кўзларига ишонгиси келмади: Рухсоранинг қуйиб қўйгандай ўзи! Бошяланг, дуркун, чиройли юз-кўзларида ўзига ярашган ўша ширин табассум. Уч давоми…

Анор. Қўл қўлни ювади (ҳикоя)

Қуёш ўзининг иш кунини тугатиб, шаҳар узра ёйилган олтинранг чойшабини йиғиштириб олди. Бошловчи романист, ўртоқ прозаик Лўтти Бозов худди ана шу пайтда телефон трубкасини кўтариб, ҳаваскор ёш танқидчи, ўртоқ олим Қорин Қулиевга қўнғироқ қилди. Ундан-бундан, ўтган-кетгандан гаплашишди. Суҳбат сўнгида ўртоқ давоми…

Норбой Худойберганов. Бирликка ундовчи сўз (1990)

Кейинги пайтларда бирлик, ҳамкорлик, иттифоқ бўлиб яшаш, ишлаш ва курашиш хакида жуда кўп гапириляпти. Иттифоқ президенти, жумҳурият раҳбарларидан тортиб оддий фуқарогача шу масала юзасидан қизғин баҳс юритишмоқда. Фарғоналик Ш. Зуҳриддинов фикри билан танишамиз: «Бирлашган ўзар, бирлашмаган тўзар», дейди доно халқимиз. давоми…

Шойим Бўтаев. Адабий аҳоли орзуси

“Бу дунёда моли омонат, ўзи меҳмон бўлмаган бирон киши йўқ, уларнинг амалларигина қолур!”. Дунёнинг ўткинчилиги, киприк қоққунчалик ғанимат ҳоли мавжудлиги борасида қисқа ваъз ирод этгач, ҳар бир инсон зоти – биров фарзанд тарбиялаб, бошқаси боғ кўкартириб, яна бири кўча созлаб давоми…

Қўчқор Норқобил. Атиргул табассуми (ҳикоя)

Эру хотин ижодкор бўлса… Яхши жиҳати – бир-бирини тушунишади. Ёмони ҳам шу – бир-бирини тушунадилар. Албатта, улар битта уйда яшашади. Бироқ, ҳар қайсининг хаёлида ўз адабий қўрғони бўлади; бир-бирини кирит­маслик­лари ҳам мумкин. Кейинги пайтлар адибнинг омади чопди. Рус ва инглиз давоми…

Динора Юсупова. Симурғ — эзгулик тимсоли

Шарқ мумтоз шеъриятида рамзлар алоҳида аҳамият касб этади. Шарқда ижод аҳли рамзий образлардан фойдаланган, айниқса, шоирларнинг севимли образларидан бири қуш образидир. Симурғ – шарқ халқлари оғзаки поэтик ижодидаги афсонавий қуш; осмонда учиш, узоқ манзилларни яқин қилиш ҳақидаги асрий орзу-умидларнинг рамзий давоми…

Фируза Муҳитдинова. Аждодлар руҳига мангу эҳтиром

Қадимда қўлланилган туғ­лар давлат байроқларида, там­ғаларда ўз аксини топганини соҳибқирон Амир Темур бобомизнинг: “Амр қилдимки, қайси бир амир бирон мамлакатни фатҳ этса, ё ғаним лашкарини енгса, уни уч нарса билан мумтоз қилсинлар: фахрли хитоб, туғ ва ноғора бериб, уни “баҳодир” давоми…

Ёқуб Умар ўғли. Касалхонада (ҳикоя)

Назокат билан салом бериб, касалхона палатасига кирдик.Уч кишилик палатага шоша-пиша киргандик. Ғилдиракли аравачадаги ўғлим, рафиқам, дўстлигини кўрсатиб, дардимизни енгиллаштирган доктор оғайним ва мен. Ўз дардига ғарқ бўлган кичик бир гуруҳ. Палатада биз билан бўладиган беморлар орасидан ёшроғи – қалин, узун давоми…

Хўжагелди Култегин (1960)

Хўжагелди Култегин (Кожогелди Култегин) 1960 йил 18 февралда Қирғизистоннинг Қорагулжа тумани Алайку овулида туғилган. Замонавий қирғиз шоири, драматург, таржимон, жамоат арбоби, Алиқул Осмонов номидаги мукофот лауреати. Қирғиз Республикаси халқ шоири (2016), Қирғиз Республикасида хизмат кўрсатган маданият арбоби (2004). ОЙЖАМОЛ Кечанг давоми…