Эдогава Рампо. Курси одам (ҳикоя)

Ҳар тонг Ёсико эрини ишга жўнатиб, нуфузли “N” журналининг ёзги сонида чоп этилиши лозим бўлган романи устида ишлаш учун оврўпача жиҳозланган ижодхона (эри иккаласи учун битта бўлма)да ёлғиз қоларди. Ёсико нафақат латофатли, иқтидорли, қолаверса, шундай машҳур эдики, Ташқи ишлар вазирлигининг давоми…

Лев Разгон. Жаллод хиргойиси (1988)

Ёзувчи ва журналист Лев Разгон умрининг 17 йилини Сталиннинг қамоқхоналарида ва жазо лагерларида ўтказди. Уни «аксилинқилобий ташвиқот»да айблашиб, «халқ душмани» тамғасини босишган эди. Ушбу мақолада муаллиф миллионларнинг ёстиғини қуритган ва миллионларнинг юрагига битмас жароҳат солиб кетган ўша йилларнинг мудҳиш фожналари давоми…

Муҳаммад Салом. Келин (ҳикоя)

– Ҳуув отаси, туринг, турақолинг энди… Олисдан таралгандай майин овозни отаси гўё эшитмас, кўрпага бурканганча қимирламай ётарди. Шунда овоз эгаси “қаср”га оёқ томондан қўл узатиб, кўрпани силкитди: – Туринг, отаси, келиниз чойга чақиряпти, келиннинг қўлидан чой ичмайсизми, отаси? – А?.. давоми…

Хуршид Дўстмуҳаммад. Эрта баҳор (ҳикоя)

– Э-э, ҳа-а-а, саломларим бўлси-ин-н!.. Темир дарвозанинг ўртасидаги якка тавақали, энсиз эшикчани очиб ҳовлига кирган Ромиз Жўра ичкарига бир қадам қўйган жойида димоғига гуп этиб урган анвои ҳидлардан нафас ололмай қолдими ёхуд қийғос очилган лолаю лолақизғалдоқлардан кўзлари қамашдими, ноёб хушхабарни давоми…

Сайин Муратбеков. Ёвшан иси (ҳикоя)

I Эҳ, менинг унутилмас, узоқ болалик чоғларим… Орадан қанча йиллар ўтиб кетган бўлса-да, қўнғирранг пўстинли, чўпдек озғин, оқсоқ ўша бола ҳамон ёдимда. Баъзан кўзимни юмиб хаёл суриб кетаман, шунда овул оралаб бир тўда болалар қий-чув кўтарганча югуриб кетаётганлари, уларнинг ортидан давоми…

Абдураҳим Эркаев. Абдулла Орипов феномени

Абдулла Орипов ҳаёти ва ижоди халқимизнинг сўнгги 60 йилда босиб ўтган йўлини аниқ-тиниқ акс эттиради. ХХ асрнинг иккинчи ярмида бирор шоир, санъаткор бу йўлни Абдулла Ориповдек бадиий куч-қудрат, ҳис-ҳаяжон билан кўрсата олган эмас. Чунки у ноёб даҳо истеъдодига мос масъулият давоми…

Қўчқор Норқобил. Уруш сурати (кичик ҳикоялар)

Она Дўстим Мўминга бағишлайман. Пушта бўйлаб ўсган токларни таг-томири билан қўпориб, ғарқ пишган узумларни мажақлаб келаётган танк ариққа тушиб тумшуғи бир пасайиб кўтарилди-да, таққа тўхтади. Занжири отилиб кетди. “Занжир узилганини душман сезмаслиги керак” – ўйлади командир. Чор тарафдан ўқ ва давоми…

Темур Пўлатов. Қардошларга ҳаммамиз мададкор бўлайлик (1988)

СССР Олий Советининг қрим-татарлар масаласини кўриб чиқувчи Давлат комиссияси тузилганидан сўнг бир неча кун ўтгач, беш ўзбек ижодкори, уларнинг орасида мен ҳам бор эдим, комиссияга хат 6илан мурожаат қилиб, унинг сермашаққат фаолиятини қўллаб-қувватлашимизни ва «қрим-татарлар ҳадемай, тарихларидаги фожиавий даврга нуқта давоми…

Абдуқаҳҳор Иброҳимов. Хотинмасжид (эссе)

ХХ аср эллигинчи йилларнинг бошлари, ўспиринликдан ўтиб, ўсмирликка илк қадамлар қўйган кезларим эди. Йилнинг шундай пайти эдики, Қиш билан Кўклам тортишар, Қиш “Давом этавераман” деса, Кўклам “Ўринни бўшатиб қўй, энди менинг галим келди” дерди, яъни баъзан Қиш изғирини эсса, баъзан давоми…

Ҳушанг Муродий Кермоний. Этик (ҳикоя)

Онаси кундузи Лайлони қўшнига қолдириб, ўзи ишга кетади. У тикувчилик цехида ишлайди. Лайло қўшнининг қизи Марям билан ўйнайди. Она-бола Марямларнинг уйидаги бир хонада яшайди. Лайло беш ёшда, Марям эса ундан бир ёш катта. Бир куни Марямнинг тоғаси қўғирчоқ олиб келди. давоми…