«XXVII Қорилар мусобақаси» кўрик-танлови ғолиблари аниқланди

Тошкент шаҳридаги “Хўжа Аламбардор” жоме масжидида ўтказилган «XXVII Қорилар мусобақаси» кўрик-танловининг Республика босқичида Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги барча диний таълим муассасалари ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тошкент ислом университети талабалари иштирок этишди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов, раис ўринбосари Шайх Абдулазиз Мансур бошчилигидаги ҳакамлар ҳайъати баҳолаб борган ушбу беллашувда қуйидаги қори ва қориялар ғолиб бўлдилар:

Мураттаб қорилар йўналиши:

Олий ўрин: Абдулазиз қори Раҳмонберди, Тошкент Ислом институти талабаси.
1-ўрин: Сирожиддин қори Абдужалилов, Саййид Муҳйиддин Маҳдум ўрта махсус билим юрти талабаси.
2-ўрин: Низомиддин қори Абдумаликов, Кўкалдош ўрта махсус билим юрти талабаси.
3-ўрин: Мираббос Мирбобоев, Мир Араб ўрта махсус билим юрти талабаси.

Мужаввид қорилар йўналиши:

1-ўрин: Муҳаммадюсуф  қори Ҳомидов. Фаҳриддин ар-Розий  ўрта махсус билим юрти талабаси.
2-ўрин: Насибуллоҳ қори Пирхонов, Муҳаммад ал-Беруний ўрта махсус билим юрти талабаси.
3-ўрин: Қодирали қори Аҳмаджонов, Мир Араб ўрта махсус билим юрти талабаси.

Мураттаб қориялар йўналиши:

1-ўрин: Муҳсина Исҳоқжонова, Хадичаи Кубро ўрта махсус билим юрти талабаси.
2-ўрин: Шоҳистахон Нурматова, Тошкент ислом институти талабаси.
3-ўрин: Шаҳноза Яҳёева, Жўйбори Калон ўрта махсус билим юрти талабаси.

Мужаввид қориялар йўналиши:

Олий ўрин: Робия Нажмиддинова, Тошкент ислом институти талабаси.
1-ўрин: Дилнозахон Умаралиева, Хадичаи Кубро ўрта махсус билим юрти талабаси.
2-ўрин: Лутфия Ўринова, Жўйбори Калон ўрта махсус билим юрти талабаси.
3-ўрин: Маҳфуза Жалолиддинова, Тошкент ислом университети талабаси.