Ўзбек таомлари ҳақидаги “Қуёшли 365 кун” китоби тақдим этилди

Тошкент шаҳридаги “Ўзэкспомарказ”да ўзбек миллий таомлари ҳақида инглиз тилида “365 days of Sun” ва рус тилида “365 дней Солнца” китоблари тақдимоти бўлиб ўтди.

Динара Дўлтаева (лойиҳа муаллифи), Баҳриддин Чустий, Мадина Рўзматова (матн муаллифлари), Андрей Аракелян (фотолар муаллифи) муаллифлигидаги ушбу китоб “Welcome to Uzbekistan” сериясининг навбатдаги лойиҳасидир. Ушбу китобга юртимизнинг турли ҳудудларида тайёрланадиган 365 та таомлар рецепти киритилган.

Тақдимот доирасида ресторатор, ўзбек миллий таомларини дунёга танитаётган муаллиф Баҳриддин Чустий иштирокида миллий таомлар кўргазмаси бўлиб ўтди. Баҳриддин Чустий 25 та миллий таомни тандирда пишириб кўрсатди.