«Зиё истаган қалблар» танловига марҳамат!

Бундан роппа-роса 10 йил аввал www.ziyouz.com илк бор интернет оламига кириб келган эди.
«Зиё истаган қалблар»нинг 10 йиллиги муносабати билан кичик танлов эълон қиламиз.
Танлов www.ziyouz.com га бағишланади. Сиз портал ҳақида мақола, фикр, хотира, шеър, табрик, ролик, расм, коллаж, қўйингки, қўлингиздан нима келса, шуни бизга тақдим этинг.
Энг яхши тақдим эгаси бўлган икки ғолибга флешка ва китоблар ҳадя этилади (оз бўлса ҳам кўп ўрнида кўрасизлар). Хомийлик маъқулланади.

Ижодий ишларингизни ўзингиз ушбу эълонга мулоҳаза сифатида қолдиришингиз, Facebook саҳифамизда чоп этишингиз ёки davronbek@gmail.com манзилига юборишингиз мумкин.
«Зиё истаган қалблар»нинг 10 йиллиги барчамизга муборак ва хайрли бўлсин!
Дўстларингизга ҳам тавсия этишни унутманг!


Зиё истаган қалблар Telegram каналига марҳамат!