Шанхайда Алишер Навоий ҳайкали ўрнатилди

Хитойнинг Шанхай университетида буюк мутафаккир Мир Алишер Навоий ҳайкали ўрнатилди, деб хабар қилади Shanghai Daily нашри.

Мазкур ёдгорлик Ўзбекистон ва Хитой ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 25 йиллиги муносабати билан очилган. 

Бронза ҳайкалининг баландлиги 3,6 метр, ҳайкал тагкурсиси баландлиги эса 1,8 метрни ташкил қилди. Ҳайкал тарҳини ўзбекистонлик ҳайкалтарош Равшан Миртожиев чизган. Хитойлик ҳайкалтарошлар эса уни бронзадан ясаган. Ҳайкал оғирлиги 3 тоннани ташкил этади.

Эслатиб ўтамиз, бундан 4 йил олдин — 2013 йилда Шанхай университети боғида ушбу ёдгорлик пойдеворига биринчи тош қўйилган эди.