Шайх Муҳаммад Содиқ раҳимаҳуллоҳнинг “Очиқ хат” китоби тўлдирилиб, қайта чоп этилди

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ қаламига мансуб «Очиқ хат» китоби қайта ишланиб, тўлдирилган иккинчи нашри сотувга чиқарилди. Ушбу нашрда китобнинг сўнггига «Тарихнинг мусулмонларга очиқ хати» деб номланган янги боб ҳам қўшилган.

Китобда “Ислом – тинчлик дини”, “Террорнинг тарихи”, “Ислом шариати инсонга енгиллик келтирган, оғирлик эмас”, “Шошқалоқлик – зарарли иллат”, “Мўътадиллик – энг зарур хислат”, “Йўлини топса, сулҳ ҳам фатҳ бўлади”, “Зарарни даф қилиш хусусидаги қоидалар”, “Очиқ хат”, “Ҳозиргига ўхшаш нохуш ҳолатлар тарихда ҳам бўлганми?” каби мавзулар ўрин олган.

“Мусулмон олами ҳозирда бошидан кечириб турган мусибатлар ҳам ўзини билган ҳар бир шахс учун жуда катта мусибатдир. Бу мусибатнинг асосий айбдорларидан бири мусулмонларнинг ўзларидан чиққан бемаъни тоифалардир, десак муболаға қилмаган бўламиз. Мазкур тоифалар қўзғаган ва олиб бораётган жоҳилона ҳаракатлар оқибатида бутун мусулмон олами жафо чекмоқда. Ушбу жафо ва мусибатларнинг ҳажми шу қадар каттаки, ҳаётнинг турли соҳаларида дунё бўйлаб мусулмонларга катта зарарлар етмоқда…” дейилади китоб муқаддимасида.

“Очиқ хат” китобини Тошкент, Наманган,  Андижон, Асака, Марғилон, Самарқанд, Денов ва Урганч шаҳарларидаги «HILOL NASHR» китоб дўконларидан, шунингдек hilolnashr.uz сайти орқали сотиб олишингиз мумкин.