“Сени яхши кўрамиз, Ўзбекистон!” китобининг тақдимоти бўлиб ўтди

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида “Сени яхши кўрамиз, Ўзбекистон!” номли публицистик мақолалар тўплами тақдимоти бўлиб ўтди. Тадбирда ёзувчилар, танқидчи ва публицистлар, муаллифлар ва адабиёт мухлислари иштирок эди.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси Муҳаммад Али ёшларни ушбу тўпламнинг чоп этилиши билан қутларкан, Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 25 йиллигига бағишланган, турли йилларда матбуот саҳифаларини безаган ушбу асарларнинг китоб ҳолида тўпланиши китобхонликни ривожлантиришга арзимас бўлса-да ҳисса қўшишини таъкидлади.

“Сени яхши кўрамиз, Ўзбекистон!” китоби Ўзбекистон халқ шоири Иқбол Мирзо ташаббуси, тўплаб нашрга тайёрловчи — Фозил Фарҳод, масъул муҳаррирлар — Ўктам Мирзаёр, Бахтиёр Ҳайдаров, Беҳзод Қобулов меҳнати маҳсули ўлароқ Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси “Ижод” жамоат фонди кўмагида “Akademnashr” нашриётида чоп этилди.

Тўрт қисмдан иборат ушбу китобда 27 нафар ёш публицистларнинг Ватан ҳақидаги самимий дил изҳорлари ўрин олган.

“Сени яхши кўрамиз, Ўзбекистон!” китобининг тақдимоти. Суратлар муаллифи: Фаррух Алиев