«Сарҳисоб-2016» танлови ғолиблари тақдирланди

%image_alt%

Ўзбекистон мусулмонлари идорасида оммавий ахборот воситалари орқали диний-маърифий мавзуларни ёритишда фаоллик кўрсатган бир гуруҳ ижодкорлар тақдирланди.

«Сарҳисоб» танлови Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Тошкент ислом университети, Матбуот ва ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ҳамкорлигида ташкил этилди.

Бу йилги «Сарҳисоб» танловига 1100 дан ортиқ ижодий ишлар тақдим этилган.

Тадбирда телевидение, радио, матбуот ва Интернет йўналишларида энг яхши деб топилган ижодий ишларнинг муаллифлари ҳамда соҳада алоҳида намуна кўрсатган тарғиботчилар махсус диплом ва ташкилотчиларнинг қимматбаҳо совғалари билан мукофотландилар.

Қуйидаги номинациялар бўйича танлов ғолиблари тақдирланди:

Йилнинг энг фаол тарғиботчиси номинациясида 1-ўрин Тошкент шаҳар Новза жомеъ масжиди имом хатиби Жалолиддин Ҳамроқуловга;

Интернет йўналишида 1-ўрин Тошкент шаҳридаги Шайх Зайниддин жомеъ масжиди имом хатиби, www.muxlis.uz сайти муҳаррири Одилхон Исмоиловга;

Матбуот йўналишида 1-ўрин Тошкент Ислом университети проректори Иброҳим Усоновга;

Радио йўналишида 1-ўрин “Мовароуннаҳр” нашриёти муҳаррири Илҳом Маъруповга;

Телевидение йўналишида 1-ўрин Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиёти раиси, Қорақалпоғистон қозиси Шамсиддин Бауддиновга насиб этди.

«Тинчлик ва осойишталикни қадрлаш мавзусидаги энг яхши ижодий иш» йўналишида алоҳида бош мукофот “Ўзбекистон” телеканали “Ҳидоят” сари таҳририятига топширилди.

%image_alt%

%image_alt%

%image_alt%

%image_alt%

%image_alt%

%image_alt%

%image_alt%