Риштондаги халқ кутубхонасини кенгайтириш акцияси

Риштонлик маърифатпарвар, асл касби тадбиркор бўлган Дилшод Болтабоев ташаббуси билан туман бозорида халқ кутубхонаси ташкил этилгани ҳақида аввал хабар бергандик. Ушбу халқ кутубхонасини янада кенгайтириш учун ҳашар акцияси бошланди.

Риштон деҳқон бозори ҳудудида жойлашган кутубхона учун 12 квадрат метр жойда кичик бино қурилмоқда. Бунинг учун Риштон тумани ҳокимлигидан рухсатнома олинди. Бино Акфа ромлар билан ўралиб, ичига китоб жавонлари жойланади, ўқувчиларга керакли шароитлар яратилади.

Кутубхона учун хайрия фонди очиш мақсадида Дилшод Болтабоев номига Агробанкдан пластик карта очилди. Дилшод Болтабоев фондга тушган барча маблағлар ва бино харажатларини Фейбукдаги саҳифасида хабар қилиб келмоқда.

“Бисмиллоҳ деб ишни бошладик. Цемент ётқизиб бўлинди. Худо хоҳласа, кўрган барча инсонлар ҳавас қиладиган кутубхона қилиш ниятим бор. Мана шу ердан жой ажратилишига бевосита кўмаклашган Халқ таълими вазири ўринбосари Алишер Саъдуллаевга, Риштон тумани ҳокими Ғайратали Мамадалиевга миннатдорлик изҳор этаман”, дейди Дилшод Болтабоев.

Халқимизнинг илму зиёси йўлида кўмаклашмоқчи бўлсангиз, қуйида келтирилган пластик карта рақамига хайрия қилишингиз мумкин:

Дилшод Болтабоев номига очилган пластик карта рақами: 8600 0423 9788 7851

Дилшод Болтабоев телефон (Telegram) рақами: +998905603300

Китоб юбориш учун манзил: Фарғона вилояти, Риштон тумани, Мискин МФЙ, Эҳтиром кўчаси, 23-уй. Индекс: 151300. Дилшод Болтабоевга.