Ўзбекистон ва Туркия ҳамкорликни кенгайтириш истагида

Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон 27 февраль куни Истанбулдаги “Бейларбейи” саройида Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари Рустам Азимовни қабул қилди. Бу ҳақда Туркия Президенти расмий сайти хабар беради. Оммавий ахборот воситаларига кўра, Туркия Бош вазири ўринбосари, Иқтисодиёт ва Мудофаа вазирлари иштирокидаги  давоми…

АҚШ Инсон ҳуқуқлари миллий марказига адабиётлар тақдим этди

Бугун Тошкентда Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари миллий марказига одам савдосига қарши курашга бағишланган қўлланма ва адабиётлар тақдим этилди. Мазкур маросимда АҚШ Давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё ишлари бўйича ёрдамчиси ўринбосари Даниэл Розенблум ҳамда АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Памела Спратлен қатнашди. Тадбирда, давоми…

Хожали қирғини қандай содир этилганди?

26 февраль куни замонавий Озарбойжон тарихидаги мудҳиш фожиа – Хожали қирғинига 25 йил тўлди. Ушбу сана муносабати билан Озарбойжон матбуотида қатлиом куни Арманистон ҳарбийлари томонидан содир этилган жиноятларга оид бир қатор мақолалар эълон қилинди. Улар орасида қирғинда бевосита иштирок этган давоми…

Туркияга президентлик бошқаруви қандай афзалликлар беради?

Жорий йил 16 апрель куни Туркия Конституциясига ўзгартириш киритиш бўйича референдум ўтказилади. Мамлакат бўйлаб умумхалқ овоз бериш тадбирига жадал ҳозирлик кўрилмоқда. Ахборот агентликлари хабарига кўра, хорижий давлатлардаги Туркия элчихоналарида сайлов участкаларини ташкил қилиш ва чегаралардаги божхона марказларида овоз бериш жараёнини давоми…

Профессор Иброҳим Абдураҳмонов: “Тадбирини топиш вақти келди”

Иброҳим Абдураҳмонов 1975 йилда Наманган вилоятининг Чуст туманида туғилган. Ўзбекистон Миллий университети, АҚШдаги Техас қишлоқ хўжалиги ва механика университетини тамомлаган. Дунёда илк маротаба ғўзада “ген-нокаути” (генларни “ўчириб қўйиш”) технологияси асосида ғўзанинг бир қанча трансген формаларини яратишга эришди. Шунингдек, бошқа кўплаб давоми…

Шотландия парламенти Хожали қирғинини қораловчи резолюция қабул қилди

Шотландия парламенти Хожали қирғинининг 25 йиллиги арафасида ушбу воқеани қораловчи резолюция қабул қилди. Бу ҳақда Trend агентлиги хабар беради. Парламентдаги барча партиялар умумий розилиги – мутлақ кўпчилик қўллаб-қувватлаши билан қабул қилинган ҳужжат қонун чиқарувчи идоранинг расмий сайтида жойлаштирилган. Резолюцияда Шотландия давоми…

Ўзбекистон ва АҚШ дипломатик муносабатларига 25 йил тўлди

19 февраль куни Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида дипломатик муносабатлари ўрнатилганига  25 йил тўлди. Шу муносабат билан икки мамлакат раҳбарлари бир-бирига табрик хати йўллади. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг АҚШ Президенти Дональд Трампга йўллаган табрик мактубида бундай дейилади: “Ўтган даврда ўзаро дўстлик давоми…

Илҳом Алиев: Тоғли Қорабоғдаги “референдум” қонунга зид!

20 февраль куни айирмачилар Тоғли Қорабоғда “референдум” ўтказишни режалаштирган. Озарбойжон Президенти Илҳом Алиев БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш билан учрашувда мазкур ҳолатга муносабат билдирди. Озарбойжон етакчисига кўра, тан олинмаган “Тоғли Қорабоғ республикаси конституциясига ўзгартириш киритиш”га қаратилган “референдум” қонунга зид саналади. давоми…

Ўзбекистонлик зиёратчиларнинг дастлабки гуруҳи Умра зиёратига жўнаб кетишди

20 февраль куни ўзбекистонлик зиёратчиларнинг дастлабки гуруҳи Тошкент–Жидда йўналишида умра амалларини адо этиш мақсадида Саудия Арабистонига жўнаб кетишди. Дин ишлари бўйича қўмита ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси масъул ходимлари, зиёратчилар, ишчи гуруҳи, гуруҳ раҳбарлари, шифокорлар ва ошпазлардан иборат 200 нафар киши давоми…

Кристофер Аллан: Буюк Британия Ўзбекистондаги ислоҳотларга кўмаклашади

Жорий йилда Буюк Британия элчихонаси Ўзбекистон ҳукуматининг иқтисодиёт, очиқлик ва жиноят-адлия тизимидаги ислоҳотларни қўллаб-қувватлашга йўналтирилган лойиҳаларини молиялаштириш учун 500 минг АҚШ долларидан кўпроқ сармоя ажратади. Бу ҳақда 17 февраль куни Тошкентда бўлиб ўтган матбуот анжуманида Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва давоми…