Колумбия Сенати Хожали қирғини бўйича резолюция қабул қилди

Колумбия Сенати Хожали қирғинининг 25 йиллиги муносабати билан резолюция қабул қилди. Trend агентлиги хабарига кўра, Колумбия қонун чиқарувчи идораси ҳужжатида геноцид қурбонлари хотирасига эҳтиром ва Озарбойжон халқига бирдамлик изҳор этилган. Резолюцияда юзлаб тинч аҳоли ҳаётига зомин бўлган бу каби жиноятларга давоми…

Ўзбек ёзувчисининг Аҳмад Яссавий ҳақидаги китоби Туркияда чоп этилди

Ёзувчи Саъдулла Сиёевнинг “Аҳмад Яссавий” номли романи Туркиядаги Cümle Yayınları нашриёти томонидан турк тилида нашр этилди. Роман таржимаси истанбуллик профессор, доктор Шуайб Қорақошга (Prof. Dr. Şuayip Karakaş) оиддир. 480 саҳифалик ушбу китоб буюк мутасаввуф Аҳмад Яссавий ҳаёти ва ижоди асосида давоми…

Тошкентда Ўзбекистон–АҚШ дипломатик муносабатларининг 25 йиллигига байроқ кўтарилди

16 март куни Тошкентда АҚШ элчихонаси очилган кунни хотирлаш ҳамда АҚШ ва Ўзбекистон ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 25 йиллиги муносабати билан байроқ кўтариш маросими ўтказилди. Тадбир айнан 25 йил аввал биринчи АҚШ элчихонаси очилган маскан – Чилонзор туманида жойлашган эски давоми…

Тошкентда олмон тили бўйича энг яхши ёш нотиқлар аниқланди

13 март куни Германия Федератив Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонасида Ўзбекистон бўйича чет тили сифатида олмон тилини ўрганаётган талабалар орасида ўнинчи маротаба нотиқлик танлови ўтказилди. Элчихона матбуот хизмати хабарига кўра, танлов ғолиблиги Урганч давлат университети талабаси Ирода Исмоилова, иккинчи ўрин Андижон давлат давоми…

Шанхайда Алишер Навоий ҳайкали ўрнатилди

Хитойнинг Шанхай университетида буюк мутафаккир Мир Алишер Навоий ҳайкали ўрнатилди, деб хабар қилади Shanghai Daily нашри. Мазкур ёдгорлик Ўзбекистон ва Хитой ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 25 йиллиги муносабати билан очилган.  Бронза ҳайкалининг баландлиги 3,6 метр, ҳайкал тагкурсиси баландлиги эса 1,8 давоми…

Ўзбекистон ва Туркия дипломатик муносабатларига 25 йил тўлди

Ўзбекистон Республикаси ва Туркия Республикаси ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 25 йиллиги муносабати билан икки давлат раҳбари бир-бирини табриклади. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти матбуот хизмати хабар беради. “Туркия Республикаси ва қардош Ўзбекистон Республикаси ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 25 йиллиги муносабати билан давоми…

Истиқлол марши: Туркиянинг озодлик қўшиғи

12 март куни Туркия Республикаси миллий мадҳияси – Истиқлол марши қабул қилинганига 96 йил тўлди. Атоқли турк шоири Меҳмет Акиф Эрсой қаламига мансуб мадҳия матни 1921 йил 12 март куни Туркия парламенти – Буюк Миллат Мажлиси томонидан маъқулланган эди. Ўтган давоми…

Польша ўзбекистонлик мутахассисларни иш билан таъминлашга тайёр

Польша ўзбекистонлик мутахассисларни иш билан таъминлашга рози. Бу ҳақда Ўзбекистон Меҳнат вазирлиги Польшада ўтказган музокаралар якунида маълум қилинган, деб хабар беради вазирлик матбуот хизмати. Меҳнат вазирлиги делегацияси Польшада TRADMA, HR AGENCIA, EL-IN, JP CONSTRUCT каби компаниялар билан меҳнат миграцияси бўйича давоми…

Элмар Мамедёров: “Арманистон билан Тоғли Қорабоғ бўйича музокаралар ҳозирча тўхтатилди”

Озарбойжон Арманистон билан Тоғли Қорабоғ бўйича музокараларни ҳозирча тўхтатади. Бу ҳақда Озарбойжон Ташқи ишлар вазири Элмар Мамедёров Россия ТИВ Дипломатия академиясидаги чиқишида маълум қилган. Э.Мамедёров Арманистонда жорий йил 2 апрель кунии ўтадиган парламент сайловидан кейин музокаралар бошланишини айтган. “Мана, 30 давоми…

Туркманистон ва Ўзбекистон ўртасида Стратегик шерикчилик тўғрисида шартнома имзоланди

Туркманистон ва Ўзбекистон Президентлари Гурбангули Бердимуҳамедов ва Шавкат Мирзиёев ўртасида бўлиб ўтган музокаралардан сўнг икки давлат раҳбари Қўшма баёнот ҳамда Ўзбекистон Республикаси ва Туркманистон ўртасида стратегик шериклик тўғрисидаги шартномани имзолади. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги хабар беради. Шунингдек, тегишли давоми…