Япония Фарғонадаги таълим муассасасига грант ажратди

9 март куни Япония ҳукуматининг “Кичик миқёсли ижтимоий лойиҳаларга беғараз ёрдам” дастури доирасида грант шартномасини имзолаш маросими бўлиб ўтди. Ҳужжатни Япониянинг Ўзбекистондаги муваққат ишлар вакили Шинсукэ Тода ва Фарғона вилояти Қўштепа туманидаги 35-сонли мактабгача таълим ташкилоти мудираси Шаҳодат Тожиматова имзолади. давоми…

Тошкентда Hi-Tech услубида қурилган масжид фойдаланишга топширилди

Тошкент шаҳрида Hi-Tech услубида қайта бунёд этилган “Тепа” жомеъ масжиди очилди, деб хабар берди Ўзбекистон мусулмонлари идораси. Масжиддаги илк жума намозида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла Холиқнаназар қатнашган. “Тепа” масжидининг эски биноси 1992 йилда бунёд этилган бўлиб, йиллар давоми…

Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи кенгайтирилган битимни имзолаш учун чора-тадбирлар кўришга тайёр

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири в. б. Бахтиёр Саидов бугун, 9 март куни Европа Иттифоқи – Марказий Осиё фуқаролик жамияти форумида иштирок этиш учун Тошкентга келган ЕИнинг Марказий Осиё бўйича махсус вакили Тери Ҳакалани қабул қилди. ТИВ матбуот хизмати хабарига кўра, давоми…

Runtalya: йиғилган маблағ Туркиядаги зилзилада азият чекканларни қўллаб-қувватлашга сарфланади

Туркиянинг туризм пойтахти – Анталия соҳилларида Runtalya халқаро марафони ташкил этилди. Мусобақада дунёнинг 50 га яқин давлатидан минглаб профессионал ва ҳаваскор югурувчилар қатнашди. Мусобақада қатнашиш пулли бўлиб, ундан тушган даромад Туркиянинг жануби-шарқида юз берган зилзиладан азият чеккан ва Анталияга эвакуация давоми…

Тошкентда япон анъанавий ўйини бўйича мусобақа ўтказилди

Тошкентдаги Икуо Ҳираяма халқаро маданият карвонсаройида япон тилини ўрганаётган талабалар ўртасида япон “карута” ўйини бўйича мусобақа ўтказилди. Бу ҳақда Япониянинг Ўзбекистондаги элчихонаси матбуот хизмати хабар берди. Мусобақада Тошкент ва Самарқанддаги олий ўқув юртларида таҳсил олаётган 24 нафар иқтидорли талаба ўзаро давоми…

Тулуза шаҳрида Мирзо Улуғбек ҳайкали ўрнатилди

1 март куни Франциянинг Тулуза шаҳридаги Фуқаролик миллий авиацияси институтида буюк аллома ва давлат арбоби Мирзо Улуғбек ҳайкали очилди. Икки мамлакат ўртасидаги дипломатик алоқалар ўрнатилганининг 31 йиллиги доирасида Тулуза ботаника боғи ҳудудида “Ўзбек боғи”нинг очилиш маросими ҳам бўлиб ўтди. Ўзбекистоннинг давоми…

Ўзбекистонда БМТ шартномалари қандай бажарилмоқда?

Жорий йил 28 февраль куни Тошкентда Халқаро юристлар комиссияси, БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари бошқармасининг Марказий Осиё учун минтақавий бўлинмаси, “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати ҳамда Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ ҳамкорлигида Ўзбекистонда БМТ шартномаларининг бажарилишини мониторинг қилиш ва мувофиқлаштириш юзасидан давоми…

Тошкентда Озарбайжон–Ўзбекистон дўстлик музейи очилди

Тошкентдаги Ҳайдар Алиев номидаги Озарбайжон маданият марказида Озарбайжон–Ўзбекистон дўстлик музейининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Озарбайжон халқининг умуммиллий етакчиси Ҳайдар Алиев таваллудининг 100 йиллигига бағишланган музейдан икки халқнинг муштарак қадриятларини акс эттирувчи экспонатлар ўрин олган. Маросимни Озарбайжон маданият маркази директори Самир давоми…

“Ёш китобхон” танлови ғолиблари аниқланди

Тошкентда “Ёш китобхон” танловининг сўнгги 20-30 ёш тоифаси бўйича республика босқичи баҳслари ниҳоясига етди. Ёшлар ишлари агентлиги хабарига кўра, Наманган вилояти вакили Замира Абдуллаева 243,7 балл билан ғолиб чиққан ва “Спарк” автомобили соҳиби бўлган. Шунингдек, ёш билимдонлар Ирода Сафоева  (Самарқанд давоми…

Туркия президенти девони вакили зилзила ҳақидаги саволларга жавоб берди

Зилзиладан жабр кўрган аҳолига хавфсиз ва сифатли тураржойларни тақдим этиш бош вазифа бўлиб қолмоқда. Бу ҳақда Туркия президенти девони Ахборот-коммуникация бошқармаси раҳбари Фахриддин Алтун Грециянинг  “Kathimerini” газетасига берган интервьюсида гапирган. “Ҳозирги вақтда ҳукуматимиз  фуқароларимизнинг эҳтиёжларини қондириш ва зилзиладан зарар кўрган давоми…