Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили Ўзбекистонга келди

Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили Петер Буриан 19-20 январь кунлари расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлди. Элчи Петер Буриан икки кунлик ташриф давомида Ўзбекистон ҳукумати ва парламенти аъзолари, шунингдек, дипломатлар, Европа компаниялари ва фуқаролик жамияти вакиллари билан учрашди, деб давоми…

Туркия: парламент бошқарувидан президентлик тизими сари

21 январь куни Туркия парламенти – Буюк Миллат Мажлиси депутатлари мамлакат Конституциясига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини маъқуллади. Мамлакатда президентлик бошқарувини жорий этишни кўзда тутган лойиҳани 488 депутатдан 339 нафари ёқлаган. “Парламент аъзоларига ташаккур! Қолгани халқнинг изн-ихтиёрида!” – дея овоз давоми…

“Hilol-nashr” нашриётининг марказий китоб мажмуаси очилди

Бугун Тошкент шаҳрида “Hilol-nashr” нашриёт-матбаа корхонасининг марказий китоб-ахборот мажмуаси очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда нашриёт ходимлари, олимлар ва зиёлилар, китобхон мухлислар иштирок этди. Янги мажмуа шинам ва гўзал китоб дўкони, қироатхона (китобларни шу ернинг ўзида ўқиш учун шароитлар яратилган), музей давоми…

Франция тараққиёт агентлиги ва Европа Иттифоқи Самарқандда янги лойиҳа бошлади

19 январь куни Самарқандда Франция тараққиёт агентлиги ва Европа Иттифоқининг янги лойиҳаси тақдим этилди. Самарқанд ҳокимияти ҳамкорлигида амалга оширилаётган лойиҳа шаҳарда чиқиндини қайта ишлаш тизимини тубдан ислоҳ этиш ва такомиллаштиришга қаратилган. Лойиҳанинг тақдимот маросимида Самарқанд вилояти ҳокими ўринбосари Олимжон Очилов, давоми…

Тошкентда 20 январь куни Озарбойжонда ҳалок бўлган инсонлар хотирланди

Тошкентда Озарбойжон замонавий тарихидаги муҳим саналардан бири 20 январь – Умумхалқ мотам куни муносабати билан хотира кечаси ўтказилди. Тадбир Озарбойжоннинг Ўзбекистондаги элчихонаси ва Ҳайдар Алиев номидаги Озарбойжон маданият маркази томонидан ташкил этилди. Унда элчихона ва маданият маркази ходимлари, Ўзбекистон илм-фан, давоми…

Тошкентда Ўзбекистон–Хитой дўстлик кечаси бўлиб ўтди

Тошкентдаги “Истиқлол” санъат саройида 18 январь куни Ўзбекистон Республикаси билан Хитой Халқ Республикаси ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 25 йиллигига бағишланган маданий дастур бўлиб ўтди. Дўстлик ва санъат кечаси Ўзбекистон хорижий мамлакатлар билан дўстлик ва маданий-маърифий алоқалар жамиятлари кенгаши, Хитой Халқ давоми…

Ашхабод Осиё ўйинларига қандай тайёргарлик кўрмоқда?

18 январь куни Туркманистон пойтахти Ашхабоднинг Олимпия шаҳарчасида Ёпиқ иншоотлардаги V Осиё ўйинларига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди. Бу ҳақда Туркманистоннинг Тошкентдаги элчихонаси хабар беради. 2017 йил 17-27 сентябрь кунлари Ашхабодда ўтадиган нуфузли спорт мусобақасига бағишланган матбуот анжумани Туркманистон Ташқи ишлар давоми…

Сергей Лавров: “Ўзбекистон билан стратегик ҳамкорлик янада кенгайиши тарафдоримиз”

Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги стратегик ҳамкорлик ва иттифоқчилик муносабати давом этади. Бу ҳақда Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров 2017 йил 17 январь куни Москвада бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилган. “Икки томонлама иттифоқчилик алоқаларимиз халқаро ҳуқуқ даражасида мустаҳкамланган. давоми…

2017 йилда Ўзбекистондан 7200 киши Ҳаж сафарига боради

Дин ишлари бўйича қўмита ахборот хизматининг маълум қилишича, сўнгги йилларда ҳаж зиёратига бориш истагини билдирганларнинг сони ошиб бораётганини эътиборга олиб, 2017 йилдан ўзбекистонлик фуқаролар учун ҳаж квотаси 7200 нафар қилиб белгиланди (илгари бу кўрсаткич 5200 нафар эди). Ўзбекистон мусулмонлари идораси, давоми…

Қирғизистон элчихонасида авиаҳалокатда қурбон бўлганлар хотирасига Ҳамдардлик дафтари очилди

Қирғизистоннинг Ўзбекистондаги элчихонасида 2017 йил 16 январь куни рўй берган авиаҳалокатда қурбон бўлганлар хотирасига Ҳамдардлик дафтари очилди. Бу ҳақда элчихона матбуот хизмати хабар беради. Қайд этилишича, Ўзбекистондаги хорижий давлатлар дипломатик корпус вакиллари 17 ва 18 январь кунлари (соат 10:00 дан давоми…