Фарғона водийсидаги фуқаролик судлари замонавий мультимедиа ускуналари билан таъминланди

E-SUD миллий электрон судлов ахборот тизимидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш мақсадида Фарғона водийсидаги фуқаролик ишлари бўйича ўн бешта туманлараро судга 57 комплект замонавий компьютер топширилди, деб хабар беради АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси матбуот хизмати. Жорий йил 13 октябрь куни  фуқаролик ишлари бўйича давоми…

Тошкентда Дэниел Перл хотира концерти бўлиб ўтди

13 октябрь куни Тошкентда АҚШ элчихонасининг эски биносида XV Дэниел Перл Жаҳон мусиқа кунлари доирасида гала концерт ўтказилди. Унда Ўзбекистон халқ артисти Фаррух Зокиров ва “Ялла” гуруҳи, Шаҳзода, DJ Piligrim, шунингдек, IWALF Band, Арчи Санденс, Жансет Богдалова ва Жанна Ким давоми…

Нукусда илк бор Европа кинофестивали ўтказилди

Жорий йил 6-8 октябрь кунлари Нукус шаҳрида илк бор Европа кинофестивали бўлиб ўтди. Маданий тадбир Европа Иттифоқининг юртимиздаги ваколатхонаси томонидан “Ўзбеккино” миллий агентлиги ва “Қорақалпоқкино” минтақавий ваколатхонаси билан ҳамкорликда ташкил этилди. Фестиваль очилиш маросимида Қорақалпоғистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Сабур давоми…

Ёшлар нима ўқияпти? Сўровномада иштирок этинг!

Кўпинча катта авлод вакилларидан “ёшлар китоб ўқимай қўйди” деган танбеҳни эшитамиз. Ҳақиқатан ҳам шундайми? Ёшлар фақат интернет билан андармон бўлиб, китоб ўқимай қўйдими? Ziyouz.uz портали ҳозирги ёшлар қандай китоб ўқиётганлари билан қизиқди. Портал томонидан аввалроқ “Зиёлилар: ким нима ўқияпти?” деб давоми…

Тошкентда Европа Иттифоқи вакиллари иштирокида таълим сифати масалалари муҳокама этилди

Жорий йил 26-27 сентябрь кунлари Тошкентда Европа Иттифоқи ва Ўзбекистон Республикасининг олий ва ўрта махсус таълим соҳасидаги эксперт ва мутахассислари иштирокида Таълим сифатини таъминлаш ва аккредитациялаш (QAA) ҳамда Миллий малака рамкалари (NQF) масалалари бўйича учрашув ўтказилди. Мазкур тадбир Европа Иттифоқининг давоми…

Гюнтер Оверфельд – Германиянинг Ўзбекистондаги янги элчиси

Ўзбекистон ТИВ фотоси Бугун 27 сентябрь куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Германия Федератив Республикасининг мамлакатимизга юборилган янги элчиси Гюнтер Оверфельдни қабул қилди. Дипломат вазирга ишонч ёрлиғи нусхасини тақдим этган. Ташқи сиёсат маҳкамаси матбуот хизмати хабарига кўра, суҳбат чоғи давоми…

Тошкентда Хитой Халқ Республикаси миллий байрами нишонланди

21 сентябрь куни Тошкентда Хитой Халқ Республикаси ташкил этилганининг 68 йиллиги муносабати билан тантанали қабул маросими ўтказилди. Хитойнинг Ўзбекистондаги элчихонаси уюштирган тадбирда Ўзбекистон парламенти ва ҳукумати вакиллари, хорижий мамлакатлар ва халқаро ташкилотлар дипломатлари, илм-фан, маданият ва санъат намояндалари қатнашди. Маросимда давоми…

Ўзбекистонда илк бор “Falling Walls Lab” танлови ўтказилди

Германиянинг Ўзбекистондаги элчихонасида жорий йил 15 сентябрь куни мамлакатда илк бор “Falling Walls Lab” танлови ўтказилди. 13 нафар иштирокчи техник фанлар, атроф-муҳит ҳимояси, таълим ва малака ошириш йўналишларидан тортиб тиббиёт соҳасигача бўлган мавзуларда қисқа тақдимот ўтказди. Танлов форматига кўра, ҳар давоми…

Нью-Йоркда дунё машварати бўлиб ўтмоқда

Нью-Йорк шаҳрида БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессияси ўз ишини давом эттирмоқда. Мазкур йирик сиёсий тадбирда БМТ фаолиятини ислоҳ этиш, дунё ҳамжамиятин янги ривожланиш мақсадлари йўлида бирлаштириш, терроризм ва сепаратизм кўринишидаги ҳаракатларга барҳам бериш каби масалалар муҳокама қилинмоқда.   Шавкат Мирзиёев: БМТ давоми…

Таниқли шоир ва таржимон Усмон Қўчқор вафот этди

21 сентябрь куни таниқли шоир ва таржимон Усмон Қўчқор 65 ёшида вафот этди. “Оғир жудолик бўлди ҳаммамиз учун, айни ижодий балоғат ёшида у ёруғ оламни тарк этди. Ҳали режалари кўп эди, охирига етмаган шеърий туркумлари, достонлари, таржималари иш столида қолди. давоми…