Тошкент ва Анқара ўртасида муҳим ҳужжатлар имзоланди

25 май куни Тошкентда Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича тўртинчи ҳукуматлараро комиссия йиғилиши бўлиб ўтди. Ўзбекистон Бош вазир ўринбосари Рустам Азимов ва Туркия Бош вазир ўринбосари Йилдирим Туғрул Туркеш раислигида ўтган йиғилишда ўзаро ҳамкорлик алоқаларини ривошлантириш масалалари муҳокама давоми…

Республика китоб байрамига марҳамат!

Республикамиз аҳолисининг, айниқса ёш авлоднинг маънавий ва интеллектуал эҳтиёжларини қондиришда китобнинг ўрни ва аҳамиятини янада ошириш, китобхонлик маданиятини юксалтириш мақсадида Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги томонидан бир қатор вазирлик ва ташкилотлар билан ҳамкорликда 2017 йилнинг 25-27 май кунлари Қорақалпоғистон Республикаси давоми…

Ўзбекча аудиокитобларни сотиб олинг!

Ўзбекистон кўзи ожизлар жамияти “Санъат гулшани” овоз ёзиш студияси қуйидаги аудиокитобларни тақдим этади: № Асар муаллифи Асарнинг номи 1 Тоҳир Малик Алвидо, болалик 2 Аббос Саид Беш  кунлик  дунё 3 Тоҳир Малик Иблис  девори 4 Мурод Мансур Жудолик диёри 3-китоб давоми…

Ўзбекистон ва Туркманистон ҳамкорлигининг янги босқичи

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг таклифига биноан 19 май куни амалий ташриф билан Туркманистонга борди. Туркманбоши шаҳридаги “Аваза” конгресслар марказида президентларнинг яккама-якка суҳбати бўлди, деб хабар беради Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги. Музокарада мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорлик барча соҳаларда давоми…

Ҳусайн Қулиев: Мамлакатларимиз ўртасидаги қардошлик янада мустаҳкамланади

19 май куни Озарбойжоннинг Ўзбекистондаги элчихонаси Республика куни муносабати билан Windham Garden Tashkent меҳмонхонасида тантанали қабул маросими уюштирди. Тадбирда хорижий давлатлар дипломатик корпуси раҳбарлари, халқаро ташкилотлар ваколатхоналари етакчилари, фан ва маданият намояндалари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди. Қабул давоми…

Рамазон тақвими (2017 йил / 1438 ҳижрий)

Ассалому алайкум ҳурматли юртдошлар! Яна бир неча кундан кейин мусулмонлар учун энг азиз ой — Рамазонни кутиб оламиз. Ушбу муборак ой барчангизга қутлуғ бўлсин! Бу йил ҳам мамлакатимизнинг барча жомеъ масжидларида Қуръони карим хатмлари ила таровиҳ ибодатлари бажарилади. Қутлуғ ойда давоми…

Ўзбекистонда Рамазон ойининг бошланиши 27 май кунига тўғри келади

2017 йил 19 май куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида”ги Қарори имзоланди. Қарорда таъкидланишича эл-юртимиз учун азалдан эзгулик, саховат, меҳр-шафқат рамзи бўлиб келаётган муборак Рамазон ойининг маънавий-руҳий ҳаётимиздаги алоҳида ўрни ва аҳамиятини инобатга олган ҳолда, давоми…

Туркия элчиси Ўзбекистон Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси билан учрашди

Жорий йил май ойи охирида Туркия Туризм ва маданият вазири Наби Авжи Ўзбекистонга келади. Ўзбекистон Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Анвар Шаропов ҳамда Туркиянинг юртимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Аҳмет Башар Шен учрашувида мазкур ташрифга оид масалалар муҳокама этилган. Туркия давоми…

Лочин: 25 йиллик армон

Бугун Озарбойжон Республикасига қарашли Лочин туманининг Арманистон қуролли кучлари томонидан забт этилганига 25 йил тўлди. Аммо орадан чорак аср ўтса-да, Озарбойжон аҳоли пунктларини ўққа тутиш давом этмоқда, деб хабар беради 1news.az сайти. 16 май туни билан Арманистон қуролли кучлари Озарбойжон ҳарбий давоми…

Ўзбек таомлари ҳақидаги “Қуёшли 365 кун” китоби тақдим этилди

Тошкент шаҳридаги “Ўзэкспомарказ”да ўзбек миллий таомлари ҳақида инглиз тилида “365 days of Sun” ва рус тилида “365 дней Солнца” китоблари тақдимоти бўлиб ўтди. Динара Дўлтаева (лойиҳа муаллифи), Баҳриддин Чустий, Мадина Рўзматова (матн муаллифлари), Андрей Аракелян (фотолар муаллифи) муаллифлигидаги ушбу китоб давоми…