“Маҳбуб Пайғамбар (с.а.в.)” танлови ғолиблари аниқланди

%image_alt%

www.ziyouz.uz ва www.qadriyat.uz сайтлари эълон қилган “Маҳбуб Пайғамбар (с.а.в.)” номли сийрат танлови якунланди. Танловга Оламларга раҳмат Пайғамбар (с.а.в.) мадҳ этилган ва сийратлари баён қилинган шеър, наът, манзума, мактуб, дил изҳори, инфографика, илмий мақолалардан иборат жами 92 та ижодий иш келиб тушди.

Ғолибларни аниқлашда ижодий ишларнинг мазмуни, манбанинг ишончлилиги, унинг сайт ва ижтимоий саҳифаларимизда оммабоп бўлганлиги, бадиий хусусиятлари эътиборга олинди. Танловга юборилган энг сара ижодий ишлар www.ziyouz.uz ва www.qadriyat.uz сайтларида эълон қилинди.

“Маҳбуб Пайғамбар (с.а.в.)” танлови ғолиблари билан танишинг.

1.-ўрин. Ғиёсиддин Баратов, Кўкалдош ўрта махсус ислом билим юрти мударриси – Расулуллоҳ (с.а.в.) ҳақларидаги туркум илмий мақолалари учун. Иштирокчимизга диплом ва Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг 5 жилдли “Хислатли ҳикматлар шарҳи” китоби тақдим этилади.

2-ўрин. Ғиёсиддин Муҳаммад Юсуф – Муҳаммад алайҳиссалом сийратлари ҳақида мақолалари, таржималари учун. Иштирокчимизга диплом ва Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг “Ҳадис ва ҳаёт” тўпламидан 1-6-жилдлар (1. Муқаддима; 2. Ислом ва иймон; 3. Ният, ихлос, илм; 4-5-6. Намоз) тақдим этилади.

3-ўрин. Маъмура Абдураҳимова, Фарғона вилоятидан — Оламларга раҳмат Пайғамбарга (с.а.в.) туркум мактублари учун. Иштирокчимизга диплом ва Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг “Ҳадис ва ҳаёт” тўпламидан 4 та китоб (20. Анбиёлар қиссаси; 23. Жаннат башорати берилганлар ва аҳли байт; 25. Нубувват хонадони хонимлари; 29. Тафсир, туш ва масаллар) тақдим этилади.

Танлов ғолибларига мукофотлар етказилади (Тошкент шаҳридан бошқа жойларга почта орқали юборилади). Ғолиблардан ташкилотчилар билан боғланишлари сўралади.


Зиё истаган қалблар Telegram каналига марҳамат!