«Жамият ва мен» танловига марҳамат!

Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди республикадаги босма ва интернет нашрлар, ахборот агентликлари журналистлари ва фотожурналистлари учун «Жамият ва мен» танловини эълон қилади.

Танловга жамият учун муҳим аҳамиятга эга, мамлакатимиздаги ижтимоий-сиёсий, социал-иқтисодий, маърифий-маданий, ҳуқуқий соҳалардаги ислоҳотларнинг бориши, жамиятнинг фаол аъзолари ташаббусларини бирлаштириш, ННТ, фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари, ОАВ ва давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари билан ўзаро ижтимоий шериклик ҳамда жамоатчилик назаротини кучайтиришга қаратилган ижодий ишлар махсус йўналишлар бўйича қабул қилинади.

Танлов Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондининг молиявий кўмагида ўтказилади.

Танлов йўналишлари:

– ижтимоий мавзуда ёритилган энг яхши материал;

– иқтисодий мавзуда ёритилган энг яхши материал;

– тарихий ва маданий мавзуда ёритилган энг яхши материал;

– сиёсий мавзуда ёритилган энг яхши материал;

– илмий-техник мавзуда ёритилган энг яхши материал;

– спорт мавзусида ёритилган энг яхши материал;

– ижтимоий шериклик мавзусида ёритилган энг яхши материал;

– жамоатчилик назорати мавзусида ёритилган энг яхши материал.

Махсус номинациялар:

– «Ўз даврининг қаҳрамони» мавзусида энг яхши мақола;

– «Янги авлод» мавзусидаги энг яхши мақола.

Танловни ўтказиш шартлари ва тартиби

Танловга номзодлик учун тақдим этиладиган материаллар 2015 йил 1 январдан 1 декабригача босма нашрларда чоп этилган бўлиши керак. Улар юксак касбий даража билан ажралиб туриши ва қуйидагилардан иборат бўлиши мақсадга мувофиқ:

  • тақдим этилган мавзуга мувофиқлик;
  • мавзуни ёритишда асослилик ва ўзига хослик;
  • материалнинг мазмундорлиги ва тушунарлилиги;
  • аниқ ва ишончли маълумот.

Танловда иштирок этиш учун аризалар мазкур эълон чоп этилган вақтдан бошлаб 4 декабрга қадар Тошкент шаҳар – 100129, А.Навоий кўчаси, 30 уй, 2-қават, 45-хона манзили бўйича қабул қилинади. Мурожаат учун: (371) 244-14-28

Ҳар бир номинация бўйича танлов ғолиблари махсус диплом ва ноутбук билан тақдирланади.

Танловга юборилган материаллар қайтарилмайди, улар учун тақриз ёзилмайди ва ҳақ тўланмайди.