“Энг гўзал ҳикоятлар-2” танловига марҳамат!

www.ziyouz.uz ва www.qadriyat.uz сайтлари “Энг гўзал ҳикоятлар-2” танловини эълон қилади. Танловда энг гўзал, ибратли ҳикоятлар таржималари ҳамда ўзингиз ҳаётда кўрган ёки яқинларингиз ҳаётида юз берган реал ибратли ҳикоялар билан иштирок этишингиз мумкин.

Танлов тартиби:

Танлов учун ўзингиз таржима қилган ҳикоят(лар)ни ёки ўзингиз ҳаётда кўрган, яқинларингиз ҳаётида юз берган ибратли реал ҳикоя(лар)ни чиройли баён қилиб davronbek@gmail.com почтасига юборинг. Материаллар 2018 йил 1 майдан 30 майга қадар қабул қилинади. Ғолиблар Рамазон ҳайити арафасида  эълон қилинади.

Танловга турли тиллардан қилинган таржималар қабул қилинади. Олимлар, буюк кишилар ҳаётидан ибратли лавҳалар маъқулланади. Интернет ўқувчиси учун қулайлик мақсадида қисқароқ ҳикоятлар танланса мақсадга мувофиқ.

Иштирокчилар юборадиган материаллар сони чекланмаган. Ғолибларни аниқлашда ҳикоятнинг мазмуни, долзарблиги, матннинг бадиий хусусиятлари, манбанинг ишончлилиги ҳам эътиборга олинади.

Танловга юборилган ҳикоялар www.ziyouz.uz ва www.qadriyat.uz сайтларида эълон қилинади.

Танлов талаблари:

1. Ҳикоя аввал бошқа манбаларда чоп этилмаган бўлиши керак. Буни Google қидирувчида текшириб олишингиз мумкин.
2. Ҳикоянинг манбаси ва муаллифи кўрсатилиши керак. Тўқима ҳикоялар қабул қилинмайди.
3. Ҳикоя ўзбек тилида чиққан турли манбалардан кўчирилмаган бўлиши керак.
4. Ҳикоя юборувчининг ўзи томонидан таржима қилинган бўлиши керак.
5. Ҳикоя қайси тилдан таржима қилинганлиги ҳам ёзилиши керак.

Ушбу китоблар ғолиблар орасида тақсимланади:

1. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг 6 жилдли “Тафсири ҳилол”
2. Сафиюрраҳмон Муборакфурийнинг «Ар-Раҳиқул махтум» китоби
3. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг 2 жилдли «Ислом тарихи» китоби (3 дона)
4. Аҳмад Лутфий Қозончининг 4 жилдлик «Саодат асри қиссалари» китоби
5. Зиёвуддин Раҳимнинг «Бахтли ҳаёт сари» китоби.

Қўшимча номинациялар ҳам ташкил этилиши мумкин. Танловга ҳомийлик масалалари бўйича davronbek@gmail.com почтасига мурожаат қилишингиз мумкин.

2016 йили ўтказилган “Энг гўзал ҳикоятлар” (329 та ҳикоя юборилган) ва “Энг ибратли ҳаётий ҳикоялар” (57 нафар муаллиф 93 та ҳикоя билан иштирок этган) танловларига юборилган ҳикоялар билан ҳам танишишингиз мумкин.

Танловга юборилган ҳикоялар (тўлдириб борилмоқда):

Аввало, Ватан! (туркчадан Абдуллоҳ Раҳимбоев таржимаси)
Ибодати ортса, ризқи ҳам ортади! (туркчадан Абдуллоҳ Раҳимбоев таржимаси)
Оқкўнгил одамлар орасида (Бердиқобил Худойқулов)
Ҳуқуқшуносликдан шайхликкача… (арабчадан Иброҳимхўжа Рихсихўжаев таржимаси)
Фойда бадалига тўлов (арабчадан Суннатуллоҳ Абдулбосит таржимаси)
Мўъмин Аллоҳнинг нури билан қарайди (арабчадан Муҳаммадий Абдураҳимов таржимаси)
Қимматли фатво (туркчадан Марям Осиё таржимаси)
Акси бўлиши мумкин эди (туркчадан Марям Осиё таржимаси)
Сенинг сиртинг кир, менинг эса – ичим (туркчадан Марям Осиё таржимаси)
Тахтдан тушиш (туркчадан Марям Осиё таржимаси)
Барибир шу ерга келади (туркчадан Марям Осиё таржимаси)
Майдон тулкиларга қолмасин (туркчадан Марям Осиё таржимаси)
Ўзини саҳобага тенглаган қори (арабчадан Робия Маннобжонова таржимаси)
Фитнес клубдаги қиз (инглизчадан Отабек Матқулов таржимаси)
Сулаймон ва гилам (туркчадан Абдуллоҳ Раҳимбоев таржимаси)
Султонга дарс берган қул (туркчадан Абдуллоҳ Раҳимбоев таржимаси)
Сизни, отамни ва ёқтирган оёқ кийимимни қолдириб келдим… (туркчадан Муҳаммад Мубийн таржимаси)
Қирмиз баргли оғочлар (Мансурхон Тоиров)
Паранжи (Мансурхон Тоиров)
Сўнгги сабоқ (Мансурхон Тоиров)
Тушдаги ташаҳҳуд (Абдулазиз Муҳаммад)
Фарзандингиз тарбиясини ўзингиз бузманг! (Умму Амина)
Отанинг ҳидоятига сабабчи бўлган қизалоқ (русчадан Шаҳбоз Раҳмонов таржимаси)
Фаришта (инглизчадан Фарангиз Салимова таржимаси)
Дурли маржон қиссаси (арабчадан Аъзамхон Абдураҳмонов таржимаси)
Бақлажондан ўзини тийган толиб (арабчадан Аъзамхон Абдураҳмонов таржимаси)
Ҳалолдан келган барака (арабчадан Аъзамхон Абдураҳмонов таржимаси)
Ширин кулчалар (Абдулатиф Абдуллаев)
“Ўз-ўзидан ясалган қайиқ” (туркчадан Абдулатиф Абдуллаев таржимаси)
Нодонликнинг давоси йўқ (туркчадан Абдулатиф Абдуллаев таржимаси)
Нажот қўнғироғини ким босган эди? (туркчадан Абдулатиф Абдуллаев таржимаси)
Отамнинг сабоғи (Абдулатиф Абдуллаев)
“Намоз вақти бўлди, тур!” (туркчадан Вазира Шодиева таржимаси)
Ҳазрат Али ва душмани (туркчадан Вазира Шодиева таржимаси)
Тақводор ўғри (арабчадан Робия Маннобжонова таржимаси)
Чол ва чегарачи (Акбаржон Абдулмажид)
Тарбия (Акбаржон Абдулмажид)
Учрашув (Акбаржон Абдулмажид)
Оқибат (Акбаржон Абдулмажид)
Мушук (Акбаржон Абдулмажид)
Ирқчиликка муносабат (русчадан Акбаржон Абдулмажид таржимаси)
Муштипар она дуоси (инглизчадан Отабек Матқулов таржимаси)
Савобнинг аълоси (Болтабой Муҳаммад Қурбон)
Бировники боришда, бировники келишда (Болтабой Муҳаммад Қурбон)
Абу Язид ва отаси (арабчадан Иброҳимхўжа Рихсихўжаев таржимаси)
Оқил самурай (русчадан Хуршид Нуруллаев таржимаси)
Дўстлик ёлғиз юрмайди (русчадан Хуршид Нуруллаев таржимаси)
Севгидан воз кечилмайди (русчадан Хуршид Нуруллаев таржимаси)
Бахт ва бойлик ҳақида (русчадан Хуршид Нуруллаев таржимаси)
Мевани билмаган қизалоқ (русчадан Хуршид Нуруллаев таржимаси)
Дунё — шайтоннинг моли (туркчадан Фатима Алий таржимаси)
Кар, Кўр ва Яланғоч (туркчадан Фатима Алий таржимаси)
Иймонни пулга сотиб олиб бўлмайди (туркчадан Фатима Алий таржимаси)
Яхшиямки, туғилган экансан, болам! (туркчадан Фатима Алий таржимаси)
Эҳтиётингни қил, ўғлим! (Муслим Мирзажонов)
Машаққатсиз ризқ истаган одам (туркчадан Вазира Шодиева таржимаси)
Тошбақа нега қисилиб қолди? (Гулчеҳрахон Абдуллаева)
Дард яқинлаштиради (туркчадан Марям Осиё таржимаси)
Маймун тузоғи (туркчадан Марям Осиё таржимаси)
Инсон нимага бақиради? (туркчадан Марям Осиё таржимаси)
Хўрозни ким бўғизлади? (Ҳожиаҳмад Умурзоқов)
Нуфайса нима ёки фақирлар хизматкори (туркчадан Вазира Шодиева таржимаси)
Қўли очиқ аёл (туркчадан Наргиза Атабаева таржимаси)
Мусо алайҳиссалом ва лочин қуши (туркчадан Наргиза Атабаева таржимаси)
Болалари оч қолган ота ва тиланчи (туркчадан Наргиза Атабаева таржимаси)
Бировга чоғ қазисанг, ўзинг тушасан (туркчадан Наргиза Атабаева таржимаси)
Аллоҳ ошиғи (туркчадан Наргиза Атабаева таржимаси)
Малак ва балиқ (туркчадан Наргиза Атабаева таржимаси)
Ризқ сендан, ё Раббим! (туркчадан Наргиза Атабаева таржимаси)
Ният пок бўлса… (Санжарбек Ҳамидов)
«Туҳфа»сини шарҳлади — қизига уйланди (туркчадан Марям Осиё таржимаси)
Ўйинчоқ она (туркчадан Марям Осиё таржимаси)
Мeнга бироз ўтин тўпланг! (туркчадан Фатима Алий таржимаси)
Қабрига қайта кирди (туркчадан Фатима Алий таржимаси)
Кибрнинг зарари (туркчадан Марям Осиё таржимаси)
Убунту (туркчадан Марям Осиё таржимаси)
Сукутнинг фойдаси (туркчадан Марям Осиё таржимаси)
Таваккул дарси (туркчадан Марям Осиё таржимаси)
Агар Аҳмад сeни чақирмаса (туркчадан Марям Осиё таржимаси)
Намозини кeчиктириб юрувчи йигит (туркчадан Фатима Алий таржимаси)
Яна бeш дақиқа (туркчадан Фатима Алий таржимаси)
Шайтонга ўхшаганлар (туркчадан Фатима Алий таржимаси)
Аёлимнинг иймони меникидан кучли экан (Зиёдулла Холиқов)
Миллатпарварлик (Фаррух Қурбонқулов)
Довулдан-да кучли (инглизчадан Отабек Матқулов таржимаси)
Бизга ўхшаб — биздан бўлмаган (туркчадан Марям Осиё таржимаси)
Итоатнинг меваси (туркчадан Марям Осиё таржимаси)
Тоғлардан қувватлироқ (туркчадан Фатима Алий таржимаси)
Биринчи муаллим (туркчадан Фатима Алий таржимаси)