“Энг гўзал ҳикоятлар” танловининг ғолиблари аниқланди

%image_alt%

www.ziyouz.uz ва www.qadriyat.uz сайтлари эълон қилган “Энг гўзал ҳикоятлар” танлови якунланди. Танловга 329 та ибратли ҳикоятлар таржималари тақдим этилди. Уларнинг 38 таси араб тилидан, 28 таси инглиз тилидан, 232 таси турк тилидан, 30 таси рус тилидан, биттаси қозоқ тилидан қилинган таржималардир. Танлов учун энг кўп ҳикоятларни Абдуллоҳ Раҳимбоев юборган (107 та).

Ғолибларни аниқлашда ҳикоятнинг мазмуни, долзарблиги, унинг сайт ва ижтимоий саҳифаларимизда оммабоп бўлганлиги, матннинг бадиий хусусиятлари, имловий хатолар, манбанинг ишончлилиги эътиборга олинди.

“Энг гўзал ҳикоятлар” танлови ғолиблари билан танишинг. Иккинчи ва учинчи ўринларга икки киши муносиб деб топилди.

1-ўрин. Марям Осиё (Барака сабаби, Ичкаридаги роҳатдан ташқаридаги машаққат афзал, Ҳазрати Абу Бакр(р.а)дан ҳикматли сўзлар таржималари энг машҳур бўлди). Иштирокчимизга диплом ва Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг 5 жилдли “Хислатли ҳикматлар шарҳи” китоби тақдим этилади.

2-ўрин. Абдуллоҳ Раҳимбоев (Мавлоно Жалолиддин Румийдан 55 ҳикмат, Эшагини таниган-у, дўстини танимаган нобакор, Қуённинг тадбири («Маснавий»дан) таржималари машҳур бўлди). Иштирокчимизга диплом, Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг “Ҳадис ва ҳаёт” тўпламидан 19, 21, 23-жузлар ва муфтий Усмонхон Алимовнинг “Тафсири ирфон” китоби 30-жузи тақдим этилади.

2-ўрин. Умму Ясмин ва Мустафо (Одамга айланган “сигир”, Сўнгги азон таржималари энг машҳур бўлди). Иштирокчимизга диплом ва Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг 4 жилдли “Одоблар хазинаси” китоби тақдим этилади.

3-ўрин. Шерзод Тоғаев (“Ўзингга қаттиқ, қолганларга юмшоқ бўл”, Шайх Саъдий ҳикматларидан, Ислом буюкларидан ибратли ҳикматлар таржималари машҳур бўлди). Иштирокчимизга диплом ва Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг “Ҳадис ва ҳаёт” тўпламидан  21, 22, 23-жузлар тақдим этилади.

3-ўрин. Нозимжон Ҳошимжон (Ёлғон тавбанинг жазоси, Ҳеч қачон беркилмайдиган эшик таржималари машҳур бўлди). Иштирокчимизга диплом ва Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг “Ҳадис ва ҳаёт” тўпламидан  21, 22, 23-жузлар тақдим этилади.

IELTE ўқув маркази таъсис этган мукофот Ғиёсиддин Муҳаммад Юсуфга насиб қилди. Иштирокчимизга Тоҳир Маликнинг “Одамийлик мулки” китоби ва ўқув марказда 3 ой бепул таълим олиш ҳуқуқи тақдим этилади.

Танлов ғолибларига мукофотлар етказилади (Тошкент шаҳридан бошқа жойларга почта орқали юборилади). Ғолиблардан ташкилотчилар билан боғланишлари сўралади.

Танловдан ташқари ҳам таржималарни юбориб туришингиз мумкин. Энг мақбул ҳикоятлар сайтимизда эълон қилинади.

Барча ғолиб ва иштирокчиларни табриклаймиз. Илм ўрганиш йўлидаги ҳаракатларингизда Аллоҳ таолодан барака ва хайр тилаймиз!


Зиё истаган қалблар Telegram каналига марҳамат!