Адабиёт мухлислари учун янги “Ижод олами” журналини кутиб олинг!

2017 йилдан адабиёт мухлислари учун “Ижод олами” журнали чоп этила бошлади. Адабий-бадиий, илмий, ижтимоий-иқтисодий йўналишда фаолиятни режалаштирган ушбу журнал муассиси “Ижод олами” масъулияти чекланган жамиятидир. Журналнинг 2-сонида қизиқарли асарлар билан танишасиз.

“Суҳбат” рукнида Сайёра Рашидованинг “Отам ҳақида хотира ёзишга журъатим етмайди” суҳбатини ўқийсиз. “Сўнмас сатрлар” рукнида эса Абдулла Ориповнинг ҳали эълон қилинмаган шеърларидан баҳра оласиз. “Наср” рукнида Неъмат Арслоннинг “Mаҳбуснинг иккинчи ҳаёти”, Гулчеҳра Асрaнованинг “Ой қиз”, Фозил Фарҳоднинг “Кўклам куйи” ҳикояларини, “Назм” рукнида Муҳаммад Юсуф ва Дадахон Муҳаммадиев шеърларини ўқийсиз.

“Хотира” рукнида Абдусаид Кўчимовнинг Абдулла Орипов ҳақидаги “Сўнгги суҳбат” эссеси, Озод Шарафиддиновнинг “Кўкламойим” туғилди” сарлавҳали мақолалари билан танишасиз. “Адабий гурунг” рукнида таниқли шоир Одил Ҳотам суҳбатидан баҳра оласиз.

“Публицистика” рукнида эса Нурилла Чорининг “Дуога очилган қўллар” мақоласи, “Тадқиқот” рукнидан Абдуғани Сулаймоннинг “Кўнгил ҳақиқати билан юзма-юз”, Отабек Сафаровнинг “Қаҳрамондан баланд ижодкор” мақолалари ўрин олган.

“Шингил” рукнида Адҳамбек Алимбековнинг “Япроқ ҳикоялар”, “Ўрнак” рукнидa “Ижодкорларнинг метин иродаси”, “Жаҳон адабиёти хазинасидан” рукнида Ги де Мопассаннинг “Мурданинг қўли” ва Умар Сайфиддиннинг “Форса” ҳикоялари, “Шингил ҳангома” рукнида Бахтиёр Олломуроднинг “Кунлардан бир кун” ҳангомаларини ўқиб баҳра оласиз.