Туркманистон Бетарафлик халқаро мақомини олганига 22 йил тўлди

12 декабрь куни Туркманистон Бетарафлик халқаро ҳуқуқий мақомини олганига 22 йил тўлди. Мазкур сана муносабати билан Президент Гурбангули Бердимуҳамедов Туркманистон халқига табрик йўллади. Табрикда мазкур тарихий сана асрлар давомида дўстлик ва яхши қўшничилик муносабатларига содиқ бўлиб келган мамлакат нуфузини янада давоми…

Туркия фазони “забт этиш” тараддудида

Туркияда яқин фурсатда Фазовий тадқиқотлар агентлиги таъсис этилиши мумкин. Бу ҳақдаги қонун лойиҳаси мамлакат парламенти – Буюк Миллат Мажлисида муҳокама этилмоқда. Аслида, Туркияда Фазовий тадқиқотлар агентлигини ташкил этиш ташаббуси анча йил илгари пайдо бўлган. Аммо турли сабабларга кўра бу ташаббус давоми…

“Қозоғистон-Ўзбекистон муносабатлари: кеча, бугун ва эртага”

Тошкент шаҳридаги “Пойтахт” бизнес марказида Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 25-йиллигига бағишланган “Қозоғистон-Ўзбекистон муносабатлари: кеча, бугун ва эртага” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Унда икки давлат дипломатик корпуси вакиллари, журналистлар, илм, маданият ва санъат арбоблари иштирок этди. Тадбирда давоми…

Тошкентда “Туркманистон – Буюк ипак йўлининг юраги” китоби тақдимоти бўлиб ўтди

Пойтахтимизда 30 ноябрь куни Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг “Туркманистон – Буюк ипак йўлининг юраги” номли китобининг тақдимоти ўтказилди. Шу муносабат билан ташкил этлган тадбирда дипломатик корпус вакиллари, олимлар, профессор-ўқитувчилар ва талабалар, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди. Туркманистоннинг мамлакатимиздаги Фавқулодда давоми…

«Афросиёб» газетаси янги йўналишда чоп этила бошлади

Самарқандда яна бир янги газета чоп этила бошланди. Аслида, «Афросиёб»нинг номи газетхонларга 2012 йилдан бери таниш. Аммо газетага ёзувчи Каримберди Тўрамурод муҳаррир этиб тайинлангач, газета ўз йўналишини ўзгартирди, у адабий-маърифий газетага айланди. Газетанинг «Мутолаа завқи» саҳифасида замондош ижодкорларнинг янги ҳикояларини, давоми…

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг “Ислом тарихи” китоби нашр этилди

Тошкентдаги “Ҳилол-нашр” нашриётининг мажлислар залида Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг 2 жилдли “Ислом тарихи” китобининг тақдимот маросими бўлиб ўтди. Маросимда юртимизнинг нуфузли олимлари, чет элдан келган меҳмонлар ва мухлислар иштирок этишди. Маросимни “Ҳилол-нашр” нашриёти директори Исмоилхон Муҳаммад Юсуф очиб, давоми…

Тошкент шаҳрида «Бирга китоб ўқийлик!» акцияси ўтказилди

Пойтахтимиздаги «Болажон» маданият ва истироҳат боғида китобхонлик тарғиботига бағишланган акция ўтказилди. «Бирга китоб ўқийлик!» шиорида ташкил этилган ушбу акцияда ўқувчи ва талабалар, китоб мухлислари иштирок этди. Китоб акциясида турли нашриётлар ўз кўргазмаларини ташкил этишди. Ушбу кўргазмалар орқали юзлаб ёшлар таниқли давоми…

Тошкентда “Европа Иттифоқининг мини-модель” ўйини ўтказилди

Тошкент давлат юридик университети Халқаро ҳуқуқ факультетининг ўттиздан ортиқ талабаси “ЕИнинг мини-модель-2017” интерфаол ўйинида иштирок этди. ЕИнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ва ТДЮУ ҳамкорлиги маҳсули бўлган тадбир ЕИнинг инсон ҳуқуқлари бўйича ахборот кампанияси доирасида ташкиллаштирилди. “Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва илгари суриш  давоми…

Марказий Осиёдаги энг қадимий ёзув Қорақалпоғистондан топилган

Ўзбекистон Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлимининг қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтида Марказий Осиёдаги энг қадимий ёзув сақланмоқда. Бу ёзув милоддан аввалги V асрга тегишлидир, яъни 2500 йиллик тарихга эга. Бу ҳақида Қорақалпоғистон ахборот агентлиги хабар тарқатмоқда. 1976-1977 йилларда профессор М.Мамбетуллаев раҳбарлигидаги археолог-олимлар давоми…

Тошкентда ўнинчи бор олмонзабон ҳаваскор театр жамоалари фестивали ўтказилади

Жорий йил 18-19 ноябрь кунлари Ўзбекистон Ёшлар театри саҳнасида  юртимиздаги олмонзабон ҳаваскор театр жамоаларининг анъанавий фестивали бўлиб ўтади. Фестиваль доирасида Тошкент, Фарғона, Самарқанд ва Бухоро шаҳарларидаги “Wiedergeburt” олмон маданият марказларининг ҳаваскор театр жамоалари сўнгги бир йил давомида саҳналаштирган асарларни намойиш давоми…