Шуҳрат Ризаев «13-студия» кўрсатувида

Шуҳрат Ризаев 1958 йил 10 июлда Тошкент шаҳрида туғилган. Ўзбекистон Миллий университетининг филология факультетини тугатган. Маданият ва спорт ишлари вазирлигида, Ойбек музейида, Президент девони ва Вазирлар махкамасида, Давлат ва жамият қурилиши академияси хизмат қилган. Ҳозирда «Жаҳон адабиёти» журнали Бош муҳаррири.
Ш. Ризаевнинг «Жадид драмаси» (1997), «Жамият кўзгуси» (ҳаммуаллифликда, 2005), «Завқий ижодида фальклор мотивлари» (ҳаммуаллифликда, 1987), «Миллий уйғониш ва ўзбек филологияси масалалари» (1993), «Миллий уйғониш даври ўзбек адабиёти» (ҳаммуаллифликда, 2005), «Саҳна маънавияти» (2000) каби асарлари чоп этилган.