«Қалб гавҳари» кўрсатуви. Тоғай Мурод

Тоғай Мурод (Менгноров Тоғаймурод) 1948 йил 3 февралда Сурхондарё вилоятининг Денов туманига қарашли Хўжасоат қишлоғида туғилган. Ўзбекистон халқ ёзувчиси (1999). ТошДУнинг журналистика факултетини тугатган (1972). Биринчи йирик қиссаси — «Юлдузлар мангу ёнади» (1976). «От кишнаган оқшом» (1979), «Ойдинда юрган одамлар» (1980), «Момо Ер қўшиғи» (1985) каби қиссалари нашр этилган. «Отамдан кюлган далалар» (1993, ушбу асар асосида бадиий филм яратилган, 2001), «Бу дунёда ўлиб бўлмайди» (2001) романлари муаллифи. Жек Лондоннинг «Бойнинг қизи» драмаси ва ҳикояларини, Э. Сетон-Томпсоннинг «Ёввойи йўрға» қиссасини ўзбек тилига таржима қилган.
Ёзувчи 2003 йил 27 майда Тошкент шаҳрида вафот этган.
Абдулла Қодирий номидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти лауреати (1994).


Зиё истаган қалблар Telegram каналига марҳамат!