Эшқобил Шукур. Ижод (видео)

ИЖОД Саҳро қумларида бир калтакесак Етти юз йил думин судради, елди. Оқибат тарихи не бўлди, десак, Туғилди, яшади ва туғди, ўлди. Уммонлар қаърида битта капалак Қирқ саккиз лаҳзада паймони тўлди. Қирқ саккиз лаҳзанинг ширасин ялаб, Туғилди, яшади ва туғди, ўлди. давоми…

Муҳаммад Юсуф. Изҳори дил (видео)

ИЗҲОРИ ДИЛ Кўҳна толбешикдан Бошланган олам. Сенга иддаолар Қилмай севаман. Бир куни синглим, деб, Бир куни онам — Ватан, Кимлигингни Билмай севаман!.. Тўзғийди тўнингдан Тортган тўралар. Кеча тузингни еб Сотган тўралар. Энди пушаймонда, Туйник мўралар — Мен сенинг Ёнингдан Жилмай давоми…

Алишер Навоий. Қоши ёсинму дейин, кўзи қаросинму дейин (видео)

Қоши ёсинму дейин, кўзи қаросинму дейин, Кўнглума ҳар бирининг дарди балосинму дейин?! Кўзи қаҳринму дейин, кирпики заҳринму дейин, Бу кудурат ичра рухсори сафосинму дейин?! Ишқи дардинму дейин, ҳажри набардинму дейин, Бу қатиқ дард аро васлининг давосинму дейин?! Зулфи доминму дейин, давоми…

Муҳаммад Юсуф. Ўзингдан қўймасин, халқим (видео)

ЎЗИНГДАН ҚЎЙМАСИН, ХАЛҚИМ Қушдай учиб қучоғингдан дунё кездим, Кезиб-кезиб топганларим соғинч бўлди. Қанча олис кетсам шунча қадринг сездим, Қайда юрсам ёди меҳринг овунч бўлди. Айланайин қаро қошу кўзингдан-а, Ўзингдан қўймасин, халқим, ўзингдан-а. Биров учун бировлар туш кўриб бермас, Миннат қилмай давоми…

Шавкат Раҳмон. Туркийлар (видео)

ТУРКИЙЛАР Қиличин ташлади беклар ниҳоят, босилди тулпорлар, тиғлар сурони, урҳога ўрганган тилларда оят, туркийлар таниди комил худони. Қиличлар занглади… фалокат ҳушёр, туркийлар қувватин берди ерларга. Ҳийлагар дўстлардай яқинлашди ёв комиллик қидирган жасур эрларга. Илвасин йигитлар, бобир йигитлар, саждага бош қўйди давоми…

Абдулла Орипов. Ота дуоси (видео)

ОТА ДУОСИ Ўғлим сўрамасман сендан мол-дунё, Уй ҳам қуриб берма, майли, аломат. Майли, кўзларимга бўлмагил зиё, Ёнимда юрсанг бас соғу саломат. Майли, кўтармагил мени елкангда, Қалқон ҳам бўлмагил ёғса маломат. Бир куни ёстиққа бошим текканда, Тепамда турсанг бас соғу саломат. давоми…

Ғафур Ғулом. Сен етим эмассан (видео)

СЕН ЕТИМ ЭМАССАН (Улуғ Ватан урушининг ота-онасиз қолган гўдакларга) Сен етим эмассан, Тинчлан, жигарим. Қуёшдай меҳрибон Ватанинг-онанг, Заминдай вазмину Меҳнаткаш, мушфиқ Истаган нарсангни тайерлагувчи Халқ бор- отанг бор. Чўчима, жигарим, Ўз уйингдасан, Бу ерда На ғурбат, на офат, на ғам. давоми…

Миртемир. Тошкент оқшомлари (видео)

ТОШКЕНТ ОҚШОМЛАРИ Андижондан учиб келаётгандик, Сўнги рейс эди-да, кечқурун эди. Сал ўтмай кўринур суюк пойтаҳт, Мана ёндашдик ҳам… Ҳов, азиз Тошкент! Бунчалар азамат, чиройли ва соз! Кун сайин қадрли, суюк, дилнавоз! Ерости саройлар, не музахона, Музахона эмас, тугал афсона! Кун давоми…


Мақолалар мундарижаси