Алишер Навоий. Эй кўнгул, ул оташин оразға кўп ўрганмагил (видео)

Эй кўнгул, ул оташин оразға кўп ўрганмагил, Ногаҳ айрилса фироқи ўтиға ўртанмагил. Тут ўзунгга фарду бекаслик балою шиддатин, То бировга ўрганиб айру тушуб эмганмагил. Лозими ишқ ўлди ҳижрон, бўлмо ошиқ кимсага, Эмдиким бўлдунг таҳаммул айлабон кунгранмагил. Гул чоғи гулбонг чекмак давоми…

Кечинмалар (Тоҳир Малик билан суҳбат)

Тоҳир Малик (Ҳобилов Тоҳир Абдумаликович) 1946 йил 27 декабрда Тошкент шаҳрида туғилган. Ўзбекистон халқ ёзувчиси (2000). Ўзбек фантастикасининг асосчиларидан бири. Тошкент университетининг журналистика факултетини тамомлаган (1969). Биринчи йирик асари — «Ҳикмат афандининг ўлими» (1972). «Заҳарли ғубор» (1974), «Фалак» (1975), «Сомон давоми…

Иқбол Мирзо «XXI аср шеърияти» кўрсатувида

Иқбол Мирзо (Иқболжон Мирзаалиев) 1967 йил 1 майда Фарғона вилояти, Бағдод туманига қарашли Қўштегирмон қишлоғида туғилган. Ўзбекистон халқ шоири (2005). Дастлабки шеърлар тўплами — «Юракнинг шакли» (1993). Шундан сўнг шоирнинг «Кўнгил» (1993), «Сени соғинаман» (1994), «Мени эслайсанми» (2000), «Танланган шеърлар» (2002), «Қўшиқларим» (2004), «Сени бугун кўрмасам давоми…

Абдулла Орипов. Мен нечун севаман Ўзбекистонни (видео)

МЕН НЕЧУН СЕВАМАН ЎЗБЕКИСТОННИ Мен нечун севаман Ўзбекистонни, Тупроғин кўзимга айлаб тўтиё. Нечун ватан, дея еру осмонни, Муқаддас атайман, атайман танҳо. Аслида дунёда танҳо нима бор? Пахта ўсмайдими ўзга элда ё? Ёки қуёшми севгимга сабаб? Ахир қуёшли-ку, бутун Осиё. Мен давоми…

Зулфия. Бу оқшом (видео)

БУ ОҚШОМ Бу оқшом пориллар дил нурингизда, Дийдор бахти насиб яна Сиз билан. Турибман, азизлар, ҳузурингизда Ҳамон ўтлиғ кўнгил, ёруғ юз билан. Ҳамон мулкимдаги сийму зарим – шеър. Сочимда, чеҳрамда йиллардан нишон, Саждагоҳим танҳо Ватан, Она Ер, Орзуларим карвон, сарбоним давоми…

Истиқлол фидойилари: Абдурауф Фитрат (видео)

«Истиқлол фидойилари: Абдурауф Фитрат» Сценарий муаллифи: Бегали Қосимов Режиссёр: Ғайрат Шодмонов Абдурауф Абдураҳим ўғли Фитрат маданиятимиз тарихига шоир ва носир, драматург ва публицист, тилшунос ва адабиётшунос, тарихчи ва файласуф, санъатшунос ва жамоат арбоби сифатида киради. У 1886 йили Бухорода зиёли давоми…

Ҳамидулла Болтабоев «Қалб гавҳари» кўрсатувида

Ҳамидулла Болтабоев 1954 йили  Андижон шаҳрида туғилган. Тошкент Давлат университети (ҳозирги ЎзМУ)нинг филология факультетида таҳсил олди (1972-1977). Тошкент халқ хўжвлиги институти 1977-83), Андижон тиооар педагогика институти (1983-1998)да доцент, кафедра мудири вазифаларида ишлаган. Ҳозир ЎзМУ профессори ва Ўзбек мумтоз адабиёти кафедраси давоми…

Абдулла Орипов. Аксиома (видео)

АКСИОМА Оқиллар кўпайиб кетса ҳам агар, Барибир яшайди битта девона. Ортса гар шоирлар сони муқаррар, Топилгай ўқувчи, майли, бир дона. Бойлар ер юзини эгаллаган дам, Қайдадир бир йўқсил юргайдир шаксиз. Дунёни бахтлилар чулғаганда ҳам, Уларнинг ичида учрар бир бахтсиз. 03.11.2014 давоми…

Алиназар Эгамназаров «Ибрат» кўрсатувида

Алиназар Эгамназаров 1941 йили Тошкент вилояти Зангиота туманидаги Хонобод қишлоғида туғилган. 1959-1964 йилларда Тошкент Давлат университетининг филология факультети журналистика бўлимида ўқиган. Меҳнат фаолиятини 1964 йилда «Сирдарё хақиқати» газетасида бошлаган. 1968-1998 йиллари «Тошкент оқшоми» газетаси ва «Шарқ юлдузи» журналида турли лавозимларда давоми…

Абдулла Орипов. Бир қарасам (видео)

БИР ҚАРАСАМ… Бир қарасам, дўсту ёрдан кўнглим тўқдай, Бир қарасам, атрофимда ҳеч ким йўқдай. Бир қарасам, суянчиқдай болаларим, Бир қарасам, улар синиқ лолаларим. Бир қарасам, бу дунёда бахтим бордай, Бир қарасам, буткул олам менга тордай. Бир қарасам, муродимга етгандайман, Бир давоми…