Эшқобил Шукур. Ватан бу (видео)

ВАТАН БУ Момолар сирларин тинглаган тупроқ, Боболар кўкрагин кўтарган осмон. Пирларнинг кафтида кўкарган байроқ, Оналар кўзида йиғлаган достон. Ватан бу! Ватан бу! Ватан бу! Ўғиллар кўксида чақнаган чақмоқ, Ойқизлар кўнглини гуллатган туйғу. Гўдаклар дилидан бошланган ирмоқ, Шоирлар юрагин порлатган қайғу. давоми…

Бобур. Баҳор айёмидур, доғи йигитликнинг авонидур (видео)

Баҳор айёмидур, доғи йигитликнинг авонидур, Кетур, соқий, шароби нобким, ишрат замонидур. Гаҳи саҳро узори лола шаклидин эрур гулгун, Гаҳи саҳни чаман гул чеҳрасидин арғувонидур. Яна саҳни чаман бўлди мунаққаш ранга гуллардин, Магарким сунънинг наққошиға ранг имтиҳонидур. Юзунг, эй сарв, жоним давоми…

Алишер Навоий. Мени мен истаган ўз суҳбатиға аржуманд этмас (видео)

Мени мен истаган ўз суҳбатиға аржуманд этмас, Мени истар кишининг суҳбатин кўнглум писанд этмас. Не баҳра топқамен андинки, мендин истагай баҳра, Чу улким, баҳрайи андин тилармен баҳраманд этмас. Нетай ҳуру пари базминки қатлим, ё ҳаётимға Аён ул заҳри чашм айлаб, давоми…

Алишер Навоий. Ўн сакиз минг олам ошуби агар бошиндадур (видео)

Ўн сакиз минг олам ошуби агар бошиндадур, Не ажаб, чун сарвинозим ўн сакиз ёшиндадур. Деса бўлғайким, яна ҳам ўн сакиз йил ҳусни бор, Ўн сакиз ёшинда мунча фитнаким бошиндадур. Ўн сакиз йил дема, юз саксон йил ўлса, улдурур Ҳусн шоҳи, давоми…

Алишер Навоий. Қаро кўзум, келу мардумлуғ эмди фан қилғил (видео)

Қаро кўзум, келу мардумлуғ эмди фан қилғил, Кўзум қаросида мардум киби ватан қилғил. Юзунг гулига кўнгул равзасин яса гулшан, Қадинг ниҳолиға жон гулшанин чаман қилғил. Таковарингға бағир қонидин ҳино боғла, Итингға ғамзада жон риштасин расан қилғил. Фироқ тоғида топилса туфроғим, давоми…

Уйғун, Иззат Султон. Алишер Навоий (спектакль)

Уйғун ва Иззат Султон асари АЛИШЕР НАВОИЙ Саҳналаштирувчи режиссёр: Рустам Ҳамидов Ролларда: Беҳзод Муҳаммадкаримов, Диноза Кубаева, Эркин Комилов, Муҳаммадали Абдуқундузов, Рихситилла Абдуллаев, Ўткир Менглиев, Саидкомил Умаров


Мақолалар мундарижаси