Алишер Навоий. Дўстлар, аҳли замондин меҳр умиди тутмангиз (видео)

Дўстлар, аҳли замондин меҳр умиди тутмангиз, Меҳри гардун бўлсалар кўз нуридин ёрутмангиз. Гар шоҳ ўлсун, гар гадоким, солмангиз юзига кўз, Ёдини балким кўнгул атрофида ёвутмангиз. Зулм ила юз чок қилғон танға гар марҳам ёқиб Буткарурбиз десалар ул захмларни бутмангиз. Эл давоми…

Раҳмон Қўчқор. «Ҳайрат» кўрсатуви. Самимийлик ва сохтакорлик (1997)

Адабиётшунос Раҳмон Қўчқорнинг «Ҳайрат» кўрсатуви ўтган асрнинг энг машҳур адабий кўрсатувларидан бири эди. Кўрсатувнинг ушбу сонида ёзувчи Мурод Муҳаммад Дўстнинг «Лолазор», Албер Камюнинг «Бегона» асарлари асосида инсонлардаги самимийлик ва сохтакорлик ҳақида сўз боради. ЎзТВ «Маънавият» таҳририяти, 1997

Амир Темур (видео)

Тўлиқ исми Амир Темур кўрагоний ибн Амир Тарағай ибн Амир Бурқул бўлган бу буюк тарихий шахс ўрта асрнинг йирик давлат арбоби, буюк саркарда, кучли ва марказлашган давлат асосчиси, илм-фан ва маданият ҳомийсидир. Ёзма манбаларда у Темурланг, Европа адабиётида Тамерлан номлари давоми…

Тунги парвоз (Ўткир Ҳошимов билан суҳбат)

Ўткир Ҳошимов 1941 йил 5 августда Тошкент шаҳрида туғилган. Ўзбекистон халқ ёзувчиси (1991). ТошДУнинг филология факултетининг журналистика бўлимини тугатган (1964). Илк китоби — «Пўлат чавандоз» (1962, очерклар тўплами). Биринчи йирик насрий асари — «Чўл ҳавоси» (1963). «Одамлар нима деркин» (1965), давоми…

Муҳаммад Юсуф. Биз бахтли бўламиз (видео)

БИЗ БАХТЛИ БЎЛАМИЗ Н. га Майли-да, кимгадир Ёқса, Ёқмаса, Уларга қўшилиб Йиғлашармидик. Биз бахтли бўламиз Худо хоҳласа, Худо хоҳламаса Учрашармидик… Райҳон ҳидларингни Йўлларимга сеп, Кут мени, Ҳар оқшом, Кўкка ой чиққан. Фақат, Йиғламагин, Гуноҳим не деб, Айбинг — Онанг сени давоми…

Озод Шарафиддинов хотираси (видео)

Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, Беруний номидаги давлат мукофоти соҳиби «Жаҳон адабиёти» журнали бош муҳаррири, профессор Озод Обидович Шарафиддинов 1929 йил 1  мартда Қўқон шаҳрининг Охунқайнар қишлоғида дунёга келди. 1951 йилда Ўрта Осиё давлат университети (ҳозирги Ўзбекистон Миллий давоми…

Шуҳрат Ризаев «13-студия» кўрсатувида

Шуҳрат Ризаев 1958 йил 10 июлда Тошкент шаҳрида туғилган. Ўзбекистон Миллий университетининг филология факультетини тугатган. Маданият ва спорт ишлари вазирлигида, Ойбек музейида, Президент девони ва Вазирлар махкамасида, Давлат ва жамият қурилиши академияси хизмат қилган. Ҳозирда «Жаҳон адабиёти» журнали Бош муҳаррири. давоми…

Мирзо Улуғбек — буюк олим ва давлат арбоби (видео)

Мирзо Улуғбекни 15 асрдан бери Европа ва Америкада ҳам, Осиёда ҳам яхши билишади. 16 аср охири ва 17 асрнинг бошларида Европада астрономия фанининг жадал суръатлар билан ривожланиши европаликларнинг Самарқанд академиясига бўлган қизиқишини оширди. Шогирди Али Қушчининг Улуғбек асарларини Туркияда тарғиб давоми…

Ғафур Ғулом. Вақт (видео)

ВАҚТ Ғунча очилгунча ўтган фурсатни Капалак умрига қиёс этгулик, Баъзида бир нафас олғулик муддат – Минг юлдуз сўниши учун етгулик. Яшаш соатининг олтин капгири Ҳар бориб келиши бир олам замон. Коинот шу дамда ўз куррасидан Ясаб чиқа олур янгидан жаҳон. давоми…

Ўлмас Умарбеков хотираси (видео)

Ўлмас Умарбеков 1934 йил 25 январда Тошкент шаҳрида туғилган. Ўзбекистон халқ ёзувчиси (1992). Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби (1984). Ўрта Осиё университетининг филология факултетини тугатган (1956). Илк китоби — «Ҳикоялар» (1958). «Хатингни кутаман», «Юрак сўзлари» (1960), «Бобоёнғоқ» (1961), «Юлдузлар», «Менга давоми…