Бобур. Чархнинг мен кўрмаган жабру жафоси қолдиму (видео)

Чархнинг мен кўрмаган жабру жафоси қолдиму?!
Хаста кўнглим чекмаган дарду балоси қолдиму?!

Мени хор этти-ю қилди муддаини парвариш,
Даҳри дунпарварнинг ўзга муддаоси қолдиму?!

Мени ўлтурду жафои жавр бирла ул қуёш,
Эмди тургузмак учун меҳру вафоси қолдиму?!

Ошиқ ўлғоч кўрдим ўлимни ўзимга, эй рафиқ,
Ўзга кўнглимнинг бу оламда ҳароси қолдиму?!

Эй кўнгул, гар Бобур ул оламни истар, қилма айб,
Тенгри учун де бу оламнинг сафоси қолдиму?!

Заҳириддин Муҳаммад Бобур