Абдулла Орипов. Аксиома (видео)

АКСИОМА

Оқиллар кўпайиб кетса ҳам агар,
Барибир яшайди битта девона.
Ортса гар шоирлар сони муқаррар,
Топилгай ўқувчи, майли, бир дона.

Бойлар ер юзини эгаллаган дам,
Қайдадир бир йўқсил юргайдир шаксиз.
Дунёни бахтлилар чулғаганда ҳам,
Уларнинг ичида учрар бир бахтсиз.
03.11.2014

Абдулла Орипов