Абдулла Орипов: “Мен нечун севаман Ўзбекистонни?..” (2008)

Она-юртни куйламоқ ҳар бир ижодкор учун улуғ саодат. Ҳар қандай тузумда ҳам халқ манфаатини ўйлаб, адолатни тараннум этмоқ эса чинакам қаҳрамонликдир. Бундай шараф ҳамма ижодкорга ҳам насиб этавермайди. Ўзбекистон халқ шоири, Ўзбекистон Қаҳрамони Абдулла Ориповнинг шеърларини ёд олмаган, сўзи куй-қўшиққа давоми…

Астрид Линдгрен: “Бахт бу — ёзиш имконияти…” (2008)

Астрид Линдгрен — машҳур швед адибаси. У яратган Карлсон, Пеппи, Эмиллар жаҳон бўйлаб кезиб юрибди. Миллионлаб дунё болалари бу қаҳрамонларни севиб, улар билан бирга вояга етмоқда. Болалар Линдгрен асарлари тараннум этган оқкўнгиллик, самимийлик, олижаноблик туйғуларидан баҳраманд бўладилар. Астрид Линдгрен атоқли давоми…

Роберто Росселлини: “Мен кинонинг тарбиявий қудратига ишонаман” (2008)

Италян киносида неореализм оқими асосчиларидан, машҳур кинорежиссёр Роберто Росселлини номи кино оламида довруқ қозонган. Роберто Росселлини ўлмас асарлари билан жаҳон кино санъатини бойитиш билан бирга ўзига хос мактаб ҳам яратди. Бу мактабда сабоқ олган ажойиб санъаткорлар ХХ аср жаҳон киноматографияси давоми…

Пиримқул Қодиров: «Асарларимни меҳр билан ёзаман» (2008)

Шахсан мен Йўлчининг тупроғи тўпиққа чиқадиган кўчалардан яланг- оёқ юриб, қишлоқдан шаҳарга келишини ҳам айнан ўз ҳаётимга ўхшатардим. Чунки болалик пайтимизда отамиз бой бўлгани учун бор мол-мулкимизни шўролар тортиб олган, қиш кунида бизни иссиқ уйимиздан қувиб чиқариб бадарға қилганди. Ёшлик давоми…

Ёдгор Саъдиев: «Кино сеҳрли бир кўзгудир» (2008)

Ҳаёт қандай сирдирки, қандайин сеҳрдирки, яшаганинг сари яшагинг келаверади. Бу чексиз сокинликни, бу чексиз ҳадсизликни англашнинг чеки-чегараси йўқ. Аммо… Ҳаёт кимга қанча умр берилганлигига эмас, ким қандай яшаганлигига, меҳнатига, интилишига қараб қадрлайди, тақдирлайди, тарих зарварақларида мангуликка муҳрлайди Бугунги суҳбатдошимиз Ўзбекистон давоми…

Қалам аҳлининг жон озиғи – тил (таниқли адиб, таржимон Аҳмад Аъзам билан мулоқот) (2013)

— Аҳмад ака, она тилимизнинг жозибадорлиги, унинг софлигини сақлаш, шунинг билан бир қаторда тил қонуниятларининг бузилиши ҳақда матбуотда қилган туркум чиқишларингиз барчага масъулият юклайди. Сиз тилни улкан бир дарахтга ўхшатасиз. Уни тарбиялаш, озиқлантириш, керак бўлса, бачки навдалардан тозалаб туриш зарурати давоми…

Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф: “Бизга тинчлик ва миллий келишув зарур” (1990)

МУХБИР: Собиқ муфтийнинг истеъфога чиқишининг талаб этилиши ва янги муфтий сайланиши мусулмонларни Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари Диний бошқармаси ходимлари ишидан норози эканликларини кўрсатди. Сиздек тадбиркор йўлбошчининг иш бошлашидан улар кўпгина ўзгаришларни кутишмоқда. Ҳозир Ўрта Осиё ва Қозоғистон Диний бошқармасида давоми…

Сўйласин Урхун хати (тилшунос олим, профессор Эргаш Умаров билан суҳбат) (2009)

Туркийлар милоднинг VII-VIII асрларида Марказий Осиёнинг кенг ҳудудларида яшаб, туркий давлатни яратган. Ҳоқонлар ўз қаҳрамонликлари ҳақида тошларда турли хил битиклар қолдирганлар. Бу тош битиклар фанда руна Ёзуви, руник Ёзув, Урхун хати, Урхун-Енисей Ёзуви номи билан атаб келинмоқда. Бу Ёзувларни ўрганиш давоми…

Бахтиёр Менглиев: “Тил — миллат тимсоли, халқ ғурури” (2009)

Маърифатпарвар аждодимиз Абдурауф Фитрат “Иштирокиюн” газетасининг 1919 йил 12 июндаги 32 сонида эълон қилинган “Тилимиз” номли мақоласида шундай деб ёзади: “Дунёнинг энг бой, энг бахтсиз бир тили қайси тилдир? Биласизми? Турк­ча. Шоирлик қилмоқчи эмасман, сўзнинг тўғриси шудир. Дунёнинг энг бой давоми…

Тил — руҳимиз таржимони (адабиётшунос олим Ваҳоб Раҳмонов билан мулоқот) (2014)

– Ҳар бир миллатнинг мавжудлигини, яшаётганини намоён этадиган омиллар бўлади. Тил ана шундай мавжудлик ҳодисасидир. Тил шунчаки сўзлашиш воситаси эмас. Тил миллат маънавияти ва маданиятининг тошойнасидир. Модомики, миллатнинг ўз тили бор экан, демак, унинг дунёга айтар сўзи ҳам бордир. Шу давоми…


Мақолалар мундарижаси