Ғулом Каримий. Ҳайкаллар (ҳикоя)

2010 йил сентябрь ойида пойтахт марказидаги Миллий боғ ҳудудида адабиётимизнинг улуғ сиймоси Ойбек домлага ҳайкал ўрнатилди. Бу тадбир ойнаи жаҳон ва матбуотда ёритилди. Бундай маросимларда нутқ сўзлаб, халққа кўриниш беришни ўзига ҳам фарз, ҳам қарз деб билувчи обрўли адиблар мазмундор давоми…

Хуршид Дўстмуҳаммад: “Китобни англаб, тушуниб мутолаа қилиш лозим” (2020)

Таниқли ёзувчи Хуршид Дўстмуҳаммад ва ёшларнинг онлайн суҳбати – Хуршид ака, “Жажман” ҳикоянгиз ўз пайтида адабий жараёнда воқеа бўлган эди. Ўзига хос рамзий услубда ёзилган бу асарни ҳар бир китобхон ўзича тушунди, ўзича идрок қилди. – “Жажман” ҳикоясининг туғилиш тарихи давоми…

Қулман Очилов. Боғ сайри (ҳикоя)

Юрак хасталиклари бўлимидан “терапия” томон ўтиб бораётган Эшдавлатовни кимдир чақиргандай бўлди. Тўхтади. Малол келди. Тиббиёт аҳлининг далолат қилишича, икки курагининг ўртасидан “туз кони очилган”. Ана кашфиёт! Эллик йилдан бери қўли қаламдан оғир нарса кўтармаган заҳматкаш муҳаррирнинг хўккайган елкасига туз эмас, давоми…

Орзиқул Эргаш. Яхши одамлар ёхуд ижод дарди

Йўл ямону яхшисидан ема ғам, Бисмиллоҳ, дегилу қўйғил қадам. Алишер Навоий Шеърга, адабиётга қачон ишқим тушиб, қачондан қоғоз тирнай бошлаганим ёдимда йўқ. Лекин шуниси аниқ эсимдаки, шоирлик ҳавасига эш бўлиб Тошкентда ўқиш «қарори» ҳам юрагимга қаттиқ ўрнашган эди. Тўққизинчи синфдалигимда давоми…

Минҳожиддин Мирзо. Адиб  юрагини ёритган қуёш

ёхуд гўзаллик инкишофи Дунёнинг гўзаллиги муҳаббат билан… Тангри Таоло ҳам жамики бор­лиқни муҳаббат билан яратди. Уларнинг ичида инсоний севги қуёш янглиғ ҳар бир юракда порлаб, оламга мунавварлик ато этади. Бу ишқнинг гўзаллиги, қадр-қимматини биз ҳароратли сўз воситасида, адабиёт орқали англаймиз. давоми…

Тўлқин Эшбек. Тилимиз жонкуяри

Адабиёт ихлосмандлари Пиримқул Қодировни асосан атоқли адиб сифатида биладилар. Ваҳоланки, ул улуғ истеъдод соҳиби филология фанлари номзоди, таъбир жоиз бўлса, тилшунос олим эдилар. Буни адибнинг «таржимайи ҳоли»дан ҳам билса бўлади. Яъни, 1951 йилда Тошкент давлат университети (ҳозирги Мирзо Улуғбек номидаги давоми…

Тоҳир Малик. Икки халқнинг суюмли фарзанди

Жаннатмакон устозимиз Носир Фозилов бир-бирига жигар ҳисобланган икки халқ орасида шу сифатлари билан танилганлар. Буни, эҳтимол, сифат эмас, ҳаётларига берилган баҳо, янада тўғрироғи, улуғ мукофот деганимиз маъқулдир. Икки адабиёт оламига қилган хизматлари учун Носир акага ҳар икки давлатнинг кўп мукофотлари давоми…

Аҳмаджон Мелибоев. Одамнинг юзи

ёхуд тортмаларда қолган номалар Бу дунёда кимгадир икки энлик мактуб ёзмаган ёки кимдандир нома олмаган кишини топиш қийин бўлса керак. Ёзув инсоният ўйлаб топган энг буюк ихтиро экан, ундан умри давомида ҳамма ҳам, албатта, фойдаланади. Ўн тўққизинчи асрда Европада мактуб давоми…

Улуғбек Усмонов. Француз адабиётида­ шарқ талқини

 (Амин Маалуфнинг “Самарқанд” романи мисолида) Таржимонларни турли эллар ўртасидаги олтин кўприкка қиёс этадилар. Юртимизда таржимашунослик мактаби асосан XX асрнинг иккинчи ярмида ривожлангани яхши маълум. Таржимашунослик илмининг ривожланишида Ғайбулла Саломов, Нажмиддин Комилов, Қудрат Мусаев, Жуманиёз Шарипов каби атоқли олимларнинг салмоқли хизматлари давоми…

Шаҳло Ҳожиева. Чўлпон ва жаҳон адабий-эстетик тафаккури

Феноменал истеъдодлар ижодининг таъсирланиш ҳудудини фақат у яшаган замон, қадами етган макон, шунингдек, тилнинг тушунарлилик омиллари билан чегаралаш мақсадга мувофиқ эмас. XIX асрнинг иккинчи ярми – ХХ аср бошларида жаҳонда шундай адабий юксалиш содир бўлдики, унинг сабабларини ўзаро адабий таъсирлардан давоми…