2019 йили йўқотганларимиз

Якунига етаётган 2019 йилда Ўзбекистон илм, фани ва маданияти бир нечта арбобларидан айрилди. Ziyouz.uz портали ушбу йилда вафот этган ўзбекистонлик давлат ва жамоат арбоблари, зиёлиларни хотирлайди. Пўлат Саидқосимов (1931-2019) Пўлат Саидқосимов 1931 йил 8 октябрда Тошкент шаҳрида туғилган. Ўзбекистон халқ давоми…

Шуҳрат Ризаев тавсия этган китоблар

“Ёшлик”чилар янги рукн ташкил этиб, аҳли адабиётнинг умри давомида суйиб мутолаа этган китобларидан тўққизтасини ажратиб, фикр айтиш ҳақидаги таклифлари менга маъқул келди. Зеро, ҳозирда китобхонлик билан боғлиқ жуда кўп фикрлар ўртага тушаётган бир замонда умумий гапларни қўйиб, шундай амалий иш давоми…

Ғиёсуддин ал-Коший (1380-1429)

Жамшид ибн Масъуд ибн Маҳмуд Ғиёсуддин ал-Коший (кўпроқ Ғиёсуддин ал-Коший исми билан машҳур) — XIV-XV асрда ўз фанининг билимдонлари — риёзиётчилар, табиблар ва ҳунармандлари билан шуҳрат қозонган Кошонда туғилган. Унинг бобоси Маҳмуд ибн Яҳъё ибн ал-Ҳасан ал-Коший ҳам ўқимишли бўлиб, давоми…

Соҳибқирон Амир Тeмур ким бўлган?

Бу улуғ зотнинг асли исми Темур бўлиб, уни европаликлар Тамерлан тарзида талаффуз қилишган. (Бу унинг оёғи оқсоқлигига ишора). Амир Темур Ўрта Осиёнинг энг буюк давлат арбоби ва саркардаси бўлган. У 1336 йилда туғилган бўлиб, насаби турклашган мўғул уруғларидан бири барлосларга давоми…

Аҳмаджон Мелибоев. Тарихнинг шафқатсиз сабоқлари

Истеъдодли ёзувчи Алишер Ибодиновнинг “Худоёрхоннинг сўнгги кунлари” асарини қизиқиш билан ўқиб чиқдим. Муаллиф тинимсиз изланаётгани, эъти­борга молик тарихий манбаларни синчиклаб ўргангани яққол кўриниб турибди. Қўқон хонлиги тарихига доир илмий тадқиқотлар, хотиралар, Аҳмад Заки Валидий, В.Наливкин, Н.Остроумов, Ибрат домла, тошкентлик қози давоми…

Хожа Муҳаммад Порсо (1348-1420)

Тасаввуф илмининг Нақшбандия мактаби ислом оламига мутасаввуф шайхлар билан бир қаторда етук олимларни ҳам етиштириб берган эди. Ана шундай зотлардан бири Хожа Муҳаммад Порсо ал-Бухорийдир. Унинг исми-шарифидаги “ал-Бухорий” қўшимчасига асосланиб айтиш мумкинки, Порсо Бухорода туғилган. У мадрасаларда ўқиб, Қуръон, ҳадис, давоми…

Хожа Аҳрор Валий (1404-1490)

Ҳазрат Хожа Убайдуллоҳ Аҳрор — Марказий Осиё халқларининг XV аср иккинчи ярмидаги ижтимоий-сиёсий, маданий ва тафаккур ривожида муҳим ўрин тутган. Нақшбандия тариқатининг назарий, амалий жиҳатларини бойитиб, бу таълимотнинг машҳур бўлишига ҳисса қўшган тарихий шахсдир. У ҳижрий 806 йил рамазон ойида давоми…

Саккокий (XV аср)

Ўзбек мумтоз адабиётида ёрқин из қолдирган, бетакрор ғазаллар ва қасидалар яратган етук истеъдод эгаси, лирик шоирлардан бири Саккокийдир. Саккокийнинг ҳаёти ва фаолияти ҳақида бизгача жуда кам маълумот етиб келган. Унинг таржимаи ҳоли тўғрисида ўзининг девони ва Алишер Навоийнинг “Мажолис ун-нафоис” давоми…

Маҳкам Маҳмудов, Амир Файзулла. Болалар адабиётининг билағон таржимони

Йўлдош Шамшаров 1907 йилда Наманган вилоятининг Чуст тумани Олмос қишлоғида туғилган. 1933 йилда Мирзо Улуғбек номидаги Фарғона ўқитувчилар олий илмгоҳининг адабиёт куллиётини тугатди. Кейин “Ёш ленинчи” (ҳозирги “Туркистон”) газетасининг масъул котиби, “Ленин учқуни” (ҳозирги “Тонг юлдузи”) газетасининг бош муҳаррири бўлиб давоми…

Давлатшоҳ Самарқандий (1436/37-1495)

XV асрнинг кўзга кўринган адабиётшунос олимларидан бири Давлатшоҳ ибн Алоуддавла Бахтишоҳ ал-Ғозий ас-Самарқандийдир. Унинг таржимаи ҳолига оид маълумотлар жуда кам бўлиб, “Тазкирот ун-шуаро” (“Шоирлар тазкираси”) асарида келтирилган баъзи бир маълумотларга қараганда, у йирик ҳарбий хизматчи ва давлат арбоби оиласида туғилган. давоми…