Абдулла Орипов. Инсоф ва диёнат излаб (1992)

Баъзи китобларимнинг нашр қилиниши — мен учун катта туҳфадир. Ушбу тўпламим икки бўлимдан иборат. Уларда турли мавзудаги шеърлар жамланган. Албатта, мен уларнинг ҳар бирини шарҳлаб ўтирмайман. Шиддат билан ўзгараётган давр ҳеч биримизни бефарқ қолдираётган эмас. Жумладан, “Адолат офтоби” шеърим Ўзбекистон давоми…

Абдулла Қаҳҳор. «Ҳаёт қўшиғи» (1940)

Бизда адабий танқид ҳаддан ташқари заиф. Китобхон яхши китобларимизнинг ташвиқ қиладиган идеясини яна ҳам чуқурроқ англаш, нуқсонларни очиқроқ кўриш учун зарур бўлган ёрдамдан маҳрум деса бўлади. Гончаров яратган Обломов образи буюк танқидчи Добролюбовнинг танқидий мақоласидан кейингина ўша вақтдаги китобхонлар олдида давоми…

Форсий тилдаги адабиётнинг забардаст таржимони (Ҳамиджон Ҳомидий билан суҳбат) (2014)

Ўзбекистон Фанлар Академияси ҳузуридаги ихтисослашган илмий кенгаш менинг номзодлик диссертациямга Ўзбекистон фан арбоби, Халқаро Фирдавсий мукофотининг совриндори, нозиктаъб адиб Шоислом Шомуҳаммедовни расмий оппонент қилиб белгилади. Эртаси куни диссертациянинг бир нусхасини йўлланма хат билан олиб, Тошкент Давлат университетининг Шарқшунослик факультетига йўл давоми…

Раҳим Каримов. Шарқ маънавияти ва олмон алломалари

Шарқ билан Ғарб халқлари ўртасидаги муштарак адабий маданий алоқалар тарихи олис асрлардан бошланган. Ўрта асрлардаёқ Шарқ маданияти таъсири остида Оврупода дунёвий адабиёт, илм-фан шакллана бошлаган эди. Бу жараёнда буюк аждодларимиз Хоразмий, Форобий, Ибн Сино, Беруний, Саъди Шерозий, Умар Хайём, Алишер давоми…

Акмал Саидов. Гёте – тафаккур шоири

ИЖОД ВА ҲУҚУҚ Тарихдан маълумки, кўп асрлар мобайнида ҳуқуқ илми ҳам шеърият либосида бўлган. Ҳуқуқ куч-қудратининг манбаи ҳам қалб тўридан отилиб чиқадиган эҳтиросли ва сеҳрли сўзда эди. Афлотун таърифи билан айтилса: ҳуқуқ – илоҳиёт туҳфаси бўлган санолар шаклида дунёга келган. давоми…

E-reader‘лар учун EPUB форматидаги мобил китоблар (430 та)

Абдукарим Жумабоев. Марғилон қўймас мени (кирилл) Абдукарим Жумабоев. Марғилон қўймас мени Абдукарим Жумабоев. Марғилонда бўлганмисиз ҳеч (кирилл) Абдукарим Жумабоев. Марғилонда бўлганмисиз ҳеч Абдулаҳад Муҳаммаджонов. Темур ва темурийлар салтанати (кирилл) Абдулаҳад Муҳаммаджонов. Темур ва темурийлар салтанати Абдулҳамид Чўлпон. Кеча ва кундуз давоми…

Янги авлод овози (Ҳамидулла Болтабоев, Шуҳрат Ризаев) (2013)

Саволлар: 1. Сир эмас, кейинги қарийб йигирма-йигирма беш йил мобайнида давр тубдан ўзгарди. Бу дегани шуки, янги даврга хос бўлган кайфият ҳам пайдо бўлди. Демак, истаймизми-йўқми, янгиланган кайфиятни ўз асарларида акс эттирувчи авлод ҳам вояга етган бўлиши керак. Агар шундай давоми…

«Ziyouz викторинаси»да берилган савол-жавоблар (301-400)

301. Буюк адиб Усмон Носир рус адабиётидаги қайси поэмаларни ўзбекчага моҳирлик билан таржима қилган? Қайси поэма таржимасини йўқотиб қўйиб, таҳририятда ёддан айтиб беради? Жавоб: Лермонтовнинг “Иблис” (“Демон”) поэмаси. Пушкиннинг “Боқчасарой фонтани” достонини таржима қилиб бўлиб, таҳририятга олиб бораётганда уни йўқотиб давоми…

Абусаид Абулхайр (967-1049)

Абусаид Фазлуллоҳ ибн Абулхайр Муҳаммад ибн Аҳмад Майҳаний (ابوسعید ابوالخیر) Хуросондаги Ховарон вилоятининг Майҳана қишлоғида туғилган. Султон ул-орифин — Орифлар султони деган шарафли унвонга сазовор бўлган бу улуғ инсон Абусаид Абулхайр, Шайх Абусаид Майҳаний номлари билан мусулмон оламида шуҳрат қозонган. давоми…

Фаридиддин Аттор (1145-1221)

Жаҳон сўз санъатининг забардаст намояндаларидан бири, йирик мутасаввиф шоир Фаридиддин Абуҳомид Муҳаммад ибн Абубакр Иброҳим Нишопурий (فريد الدين العطار) Нишопур атрофидаги Кадкани қишлоғида туғилган. Отаси Абубакр ибн Иброҳим аттор ва табиб эди. Бу касб ўғлига ҳам мерос бўлиб ўтган. Шоирнинг давоми…