Муҳаммаджон Имомназаров. Алишер Навоий даври адабиётининг ривожланиш босқичлари

Ҳозирда “жаҳон илми” деганда, назарий жиҳатдан, кўпроқ Европа минтақасида шаклланган илмий андазалар тасаввур этилмоқда. Аслида, Ер юзининг турли ҳудудларида минг йиллар давомида шаклланган кўплаб минтақавий маданиятлар мавжуд бўлиб, улар ўзаро алоқа ва таъсирга киришган мустақил ҳамда залворли маданият тизимларини ҳосил давоми…

Муҳаммад Шодий. Аския фақат кулдириш эмас…

Халқ ижодида ўзига хос ўрни бўлган, хусусан, Фарғона водийсида кенг тарқалган аскияга болаликдан меҳр қўйганмиз. Сайил ва томошалар аскиясиз ўтмасди. “Гулмисиз, райҳонмисиз, жамбилмисиз?» деб бошланадиган икки гуруҳнинг тарафма-тараф баҳсини, сўз ўйинларию қизиқ-қизиқ ҳангомалардан юракдан отилиб чиққан қаҳ-қаҳалар гуллаган давраларни қўмсаймиз. давоми…

Хуршид Дўстмуҳаммад. Ёлғиз (қисса)

Абдулла Қодирий таваллудининг 125 йиллигига бағишланади. Абдулла Қодирий ҳаётидан йирикроқ асар ёзиш ниятим бор эди кўп йиллардан буён. Ниҳоят, ушбу қисса қоғозга тушди. Уни қиёмига етказишда қимматли маслаҳатларини аямаган, буюк адибимиз ҳаёти ва ижодининг билимдонлари – Умарали Норматов, Наим Каримов, давоми…

Баҳром Рўзимуҳаммад, Сайёра Солаева. “Жаранглаб туради парвозларимиз!..” (2018)

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, атоқли шоир, моҳир таржимон, тасаввуфшунос олим Матназар Абдулҳаким ҳаёти ва ижоди ҳақида журналист Сайёра Солаеванинг таниқли шоир Баҳром Рўзимуҳаммад билан суҳбати Сайёра Солаева: – Баҳром ака, суҳбатимизни аввало устоз Матназар Абдулҳакимнинг миллий адабиётимизда тутган ўрни давоми…

Мусо Тожибоев. Муҳаммад Шайбоний ижодий мероси

Ўзбек мумтоз адабиёти қадимий ва бой анъаналарга эга. Унда ҳар бир адабий сиймо ёки адабий асарнинг ўзига хос ўрни ва аҳамияти бор. Бу ранг-баранглик биринчи навбатда бевосита бадиий маҳоратда, сўзларга жило бериш санъатида намоён бўлади. Ижодкорнинг санъаткорлиги, бетакрор ўзига хослиги давоми…

Абу Исо Муҳаммад ат-Термизий (824-892)

Ўрта асрларда яшаган кўпгина олимлар илм-фаннинг турли соҳаларига оид дунёвий фанлар билан бирга диний илмлар ривожига ҳам катта эътибор берганлар. Зотан диний илмлар жамият тараққиётида, инсонларнинг камол топиши ва уларнинг дунёқарашининг шаклланишида алоҳида роль ўйнаган. Жаҳоншумул аҳамиятга эга асарлар яратган давоми…

Шермуҳаммадбек (1893-1970)

Туркистон мустақиллиги учун совет режими ва қизил армияга қарши курашда истиқлолчилик ҳаракатининг ҳарбий йўлбошчилари – қўрбошилар муҳим роль ўйнашган. Ана шундай қўрбошилардан бири Шермуҳаммадбек (1893 – 1970) ҳисобланади. Фарғона водийсидаги истиқлолчилик ҳаракатининг раҳбарлари ўртасида Шермуҳаммадбек алоҳида ажралиб туради. Шермуҳаммадбек қўрбоши давоми…

Муҳаммаджон Холбеков. Инглиз уйғониш даври драматургияси: Уильям Шекспир

Уильям Шекспир (William Shakespeare) 1564 йилда Анг­лиянинг Уоppикшир графлиги ҳудудидаги Эвон дарёси устида жойлашган Стрэтфорд шаҳарчасида қўлқопсоз косиб Жон Шекспир оиласида дунёга келди. Бу ҳақда маълумот Стрэтфорддаги Авлиё Троица черковининг қайднома китобида зикр қилинган. Адибнинг болалиги ва ёшлиги ҳақида тўлароқ давоми…

Юсуф Қорабоғий (1563-1647)

Марказий Осиёнинг XVII асрдаги ижтимоий ва илмий тафаккурининг йирик намояндаси Ибн Муҳаммаджон Юсуф ал-Қорабоғий ал-Муҳаммад Шоҳий аслида озарбайжонлик бўлиб, ўзининг буюк салафлари асарларидаги баъзи илғор анъаналарни давом эттира олган ижодкордир. Шарқ манбаларида олимнинг ҳаёти ва ижодига оид маълумотлар учрайди. Аммо давоми…

Муҳаммад Шариф Бухорий (XVII аср)

Муҳаммад Шариф ибн Муҳаммад ал-Ҳусайний ал-Алавий ал-Бухорий (вафоти — 1697 йил) ал-Мавлавий лақаби билан машҳур бўлган олим XVII асрдаги Мовароуннаҳр мутафаккирларининг ёрқин намояндаларидан биридир. У ўз ижодида ёлғиз фалсафага оид билимнигина эмас, балки тарих, шеърият, ҳуқуқ, тилшунослик каби соҳаларни ҳам давоми…