Ўзбекистон халқ ёзувчиси Тоҳир Малик вафот этди

Ўзбекистон халқ ёзувчиси, ўзбек адабий фантастикасининг асосчиларидан бири Тоҳир Малик (Ҳобилов Тоҳир Абдумаликович) 2019 йил 16 май куни вафот этди. Тоҳир Малик Тошкент давлат университетининг кечки журналистика факултетини тугатган (1969). Қурувчи (1963—64), мактабда ўқитувчи (1965—66) бўлиб ишлаган. «Ленин учқуни» газетаси, «Гулистон» давоми…

Миллий матбуотимизнинг икки дурдонаси

Миллий матбуотимизнинг икки дурдонаси. «Садои Туркистон» ва «Садои Фарғона» газеталарининг ўзбек халқини эрк ва ҳуррият, миллий бирлик ва тараққиёт ғоялари руҳида тарбиялашдаги ўрни ва аҳамияти» мавзуидаги Республика илмий-амалий анжумани материаллари (2015 йил 27 май) [Матн] / Масъул муҳаррирлар: Б.Ҳасанов, Н.Каримов; давоми…

Исмоилбек Гаспринский ва Туркистон

Исмоилбек Гаспринский ва Туркистон / Масъул муҳаррир Наим Каримов/. «Шаҳидлар хотираси» хайрия жамғармаси, «Қатағон қурбонлари хотираси» музейи. — Тошкент, «Шарқ», 2005 И.Гаспринский (1851—1914) — Туркистондаги жадидчилик ҳаракатининг шаклланишига катта таъсир кўрсатган сиймолардан бири. XIX аср охири — XX аср бошларида давоми…

2018 йилда Ziyouz порталида энг кўп ўқилган китоблар, ҳикоялар, шеърлар, муаллифлар

Google Analytics маълумотларига кўра, 2018 йилда Ziyouz порталига ташрифлар сони 5 552 961 тани (www.ziyouz.com — 4 707 615; www.ziyouz.uz — 845 346) ташкил этди (кунига ўртача 15313 киши). Ташриф буюрганларнинг 68 фоизи Ўзбекистондан. Россия (11%), Қозоғистон (5%), Тожикистон (3%), давоми…

Баҳодир Карим. Гаспринский ёди

Инсондан дунёда яхши ном, эзгу амаллар мерос қолади. Бу дунёда жамиятнинг маънавий-руҳий камолоти ва бахт-саодатли ҳаёт кечириши учун чин дилдан хизмат қилган фидойи шахсларнинг хайрли ишлари ҳамиша яхшилик билан эсга олинади. Бугун вафотига юз йил тўлган қримтатар халқининг атоқли фарзанди давоми…

«Қатағон қурбонлари хотираси» музейи фондидан (2000-2018)

Сургун. Шаҳидлар хотираси // Сўзбоши: Н. Каримов; Таҳрир ҳайъати: Д. Алимова, Н. Каримов, Ш. Аҳмедов ва бошқ.; Масъул муҳаррир: К. Норматов/. — Тошкент, Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти, 2000. — (Шаҳидлар хотираси). Муҳтарам китобхон! Кўплаб бегуноҳ кишиларни ўз давоми…

Шуҳрат Ризаев. Янги давр таржимачилигимиз кашшофи

XX аср тонги янги ўзбек адабиётининг туғилишида бир қатор маърифатпарвар, жадид бобокалонларимиз қаторида Абдулла Авлонийнинг ҳам табаррук номи келади. Жадидчилик ҳаракати ва ҳаракат намоёндалари ижтимоий-сиёсий, адабий-бадиий фаолиятнинг барча турлари билан бевосита шуғулланганлари каби Абдулла Авлоний ҳам ижтимоий онг соҳаларининг таълим-тарбия, давоми…

Зайнобидин Абдурашидов. “Катта бошлиқ” фаолиятининг айрим қирралари

Мустақиллик учун курашган, жадидчилик ҳаракати номини олган мутафаккирлар гуруҳи миллатнинг ўзлигини танитиш, миллий-озодлик ҳаракатини шакллантириш ва уни амалга оширишдек улуғ вазифани ўз олдига қўйган ва бутун Туркистон ўлкасини ҳаракатга келтирган буюк куч эди. Бу ҳаракатнинг раҳбарлари Шарқ ва Ғарб маърифати, давоми…

Ҳусан Мақсуд. Адабиёт дарсликлари пишиқ ва пухта бўлса

ХХ асрнинг бошларида юртимизда янгича ижтимоий-сиёсий, маданий-маърифий ҳаракат – жадидчилик вужудга  келди. Ушбу ҳаракатнинг иштирокчилари  – шоир, ёзувчи, мударрис ёхуд тарихчи бўлиб, улар халқни маърифатли қилишга, ўтмишдан хулоса чиқариб, келажакка ўзгача назар билан қарашга ундашган. Бунинг учун эса биринчи галда давоми…

Асад Асил. Олам аро чарақлаган нур (эссе-хотира)

Кунлардан бир кун Мулла Зоҳид ота ичкари ҳовлисида оҳиста одимлар экан, лаблари беихтиёр шивирларди: – Айлантирган уч жонсан, Бир-бирингга меҳмонсан… Ҳозир қаршисида ҳеч ким йўқ. Азбаройи чуқур ўйга толганидан шу сўзларни беихтиёр такрорлаяпти. Аслида уч ўғил бақамти турганларида ёки уларнинг давоми…