Қалмоқ мақоллари (166 та)

• Узоқ бўлса-да қимматини бориб ол, қари бўлса-да қизни ол. • Эртак ўқиб олим бўлолмайсан. • Ароқ қадаҳдан бошқа ҳамма нарсани емиради. • Одамнинг тилидан ҳатто чақиртош титрайди. • Ўлимга маҳкум сичқон мушукнинг думи билан ўйнашади. • Бир аср жойида давоми…

Усмон Азим. Ишхонадаги кўргазма (ҳикоя)

Асрор Валиевич – ишнинг одами. Бугунги юмушни эртага қўймай, жон-жаҳди билан тиришиб ишлайдиганлар тоифасидан. У идорасига келиб тақаладиган юзлаб муаммоларнинг калаваларини қўлида маҳкам ушлаб туради. Бу калава чувалиб-чувалиб, адо бўлгунга қадар зинҳор-базинҳор кўздан қочирмайди. Дастурланган аллақандай машинадай бир меъёрда эринмай давоми…

Азим Баҳодир. SМS (ҳажвия)

Кўрмаганнинг кўргани қурсин. Баҳор кунларининг бири эди. Холмат туснинг тўнғичи отасига сўнгги русумдаги мобил телефон совға қилди. Отанинг кўнгли тоғдек кўтарилди. Фарзандини умрингга умр, топганингга барака берсин, деб ичида дуо қилди. Суюнганини яширди. Сиртига чиқармади. – Ўзимнинг эским ҳам бўлаверарди, давоми…

Тилаб Маҳмудов. Қора пальто (ҳикоя)

Хумсондан келиб шаҳарда ўқидим. Бултур қишда изғиринда букилиб, қорда йиқилиб қишни бир амаллаб ўтказган эдим. Бошимдаги мушукми, қуён терисиданми қўлбола тикилган қулоқчиннинг фойдаси кам бўлди. Қиш одамнинг оёғи билан эгнига ёпишар экан. Қишда юриш-туриш, кўринишинг деразадай ҳувуллаб қолади. Онам билан давоми…

Аждодлар сабоғи — истиқбол маёғи (ёш фольклоршунос Фаррух Жабборов билан суҳбат)

— Кўпчилигимиз фольклор деганда аллаю ялла, топишмоғу мақолни тушунамиз-да. Атласу адрасга бурканиб, доира жўрлигида қўшиқ айтаётган момолар, беқасам чопон билан дўппи кийволиб, бўғиқ овозда куйлаётган боболар кўз ўнгимизга келади. Фольклор жўн ҳодисадек туюлади. Бир мақолангизда халқ оғзаки ижоди меросини қирқ давоми…

USAID 15 мамлакат олим ва тадқиқотчиларини Тошкентда йиғди

Жорий  йил 11-13 декабрь кунлари АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID), Ўзбекистон Фанлар академияси ва Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳамда бошқа ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда “Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат хавфсизлиги учун маргинал сув ресурсларидан фойдаланишда инновациялар” мавзусида халқаро семинар ташкил этилди. давоми…

Озод Шарафиддинов. Домлалар

Китоб номи: Домлалар Муаллиф: Озод Шарафиддинов Нашриёт: Маънавият Йил: 2009 Мавзу: Хотиралар Саҳифа: 280 Ҳажм: 2,65 Mb Файл: PDF Манба: Ziyouz.com кутубхонаси Сақлаб олиш Озод Шарафиддинов. Домлалар / О. Шарафиддинов; Тўпловчи ва нашрга тайёрловчилар: М. Шарафутдинова, Ш. Тўйчиева. —Т.: «Маънавият», давоми…

Зебо Саиджонова. Жадидчилик ва Хоразм адабий муҳити

Маълумки, XIX аср охири XX аср бошлари Ўрта Осиё халклари тарихига “миллий уйғониш даври” бўлиб кирган. Бу даврда амал қилган ижтимоий-сиёсий ва маданий-адабий ҳаракат муаммоларини ўрганиш ҳозирги кунда ҳам давом этмоқда. Зеро, жамият тараққиёти, инсоннинг ўзлиги, Ватан мустақиллиги ғоялари бу давоми…

Туркманистон Бетарафлик халқаро мақомини олганига 22 йил тўлди

12 декабрь куни Туркманистон Бетарафлик халқаро ҳуқуқий мақомини олганига 22 йил тўлди. Мазкур сана муносабати билан Президент Гурбангули Бердимуҳамедов Туркманистон халқига табрик йўллади. Табрикда мазкур тарихий сана асрлар давомида дўстлик ва яхши қўшничилик муносабатларига содиқ бўлиб келган мамлакат нуфузини янада давоми…

Сарвиноз Мусатдинова (1989)

Сарвиноз Мусатдинова 1989 йили Шуманай туманида туғилган. Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетида таҳсил олган. Ёш ижодкорларнинг “Истеъдод мактаби” республика семинари иштирокчиси. “Карвон йўллари” шеърлар тўплами муаллифи. МЕҲМОНДЎСТ ҚОРАҚАЛПОҚ Яратган қадрият, дурдоналарни, Оқ кўнгил, меҳмондўст қорақалпоғим. Онамдан қадимги афсоналарни Тинглаб улғайганман давоми…